SpaceX америка миллий хавфсизлик миссияси учун сунъий йўлдошини учиришни тўхтатди

0
1569

Элон Маскнинг SpaceX компанияси сешанба куни АҚШ ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган ва узоқ вақтдан бери чўзилиб келаётган, сунъий йўлдош учиришини бирозга тўхтатди. Қўшма Штатлар учун космик транспорт компанияси томонидан тайинланган биринчи миллий хавфсизлик миссиясини ҳеч бўлмаганда яна бир кунга қолдирилад. Бу хақда Рейтер хабар бермоқда.

Lockheed Martin Corp ( LMT.N ) томонидан қурилган тахминан 500 миллион доллар қийматидаги жойлашишини аниқловчи глобал тизим (GPS) сунъий йўлдоши бўлган SpaceX Falcon 9 ракетаси Флорида штатидаги Канавер космодромидан маҳаллий вақт билан соат 9: 30да (17:30 Гринвич бўйича) учиши керак эди, аммо учишига бир неча дақиқа қолганида тўхтатилди.

«Бу тўхталиш Falcon 9 ичидаги борт компьютери билан боғлиқ муаммо” – деди SpaceX расмийси ва уни чоршанба куни эрталаб қайта ишга туширишга уриниб кўрилиши хақида қўшимча қилди.

Кейинчалик SpaceX ўз твиттерида Falcon 9 ва унинг фойдали юкламаси соз эканлигини, ракетанинг биринчи босқичидаги датчиклардаги муаммоларга ишора қилди.
Учириш жараёнини кузатиш учун Флоридага борган АҚШ вице-президенти Майк Пенс, шундан сўнг, президент Дональд Трамп Пентагонга Американинг космосдаги фаолиятини назорат қилиш учун ҳарбий қўмондонлик ташкил қилиши юзасидан кўрсатма бергани хақида эълон қилди.

АҚШ қуролли кучларидаги яна шундай ҳарбий қисмларнинг 11- жангчи командаси, Қўшма Штатларнинг космосдаги ҳарбий қисмини кенгайтириш учун яна бир интилиши бўлади.

Муваффақиятли учирилиш, бир неча йиллар сарфлаб, ҳарбий космик бозорга кириб келишга харакат қилаётган тадбиркор-миллиардер Маск учун муҳим ғалаба ҳисобланади, чунки бу бозор фақат Lockheed ва Boeing Co ( BA.N ) компаниялари томонидан бошқарилиб келинар эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг