Ҳиндистонда фирибгарлар “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи”ни 93 минг долларга сотишди

0
1827
Al Arabiya English

Ҳиндистонда иккита фирибгар бир шифокорни чув тушириб, унга “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” ни 93 минг долларга пуллашди. Якшанба куни ҳукумат расмийларидан бири ушбу фирибгарлар қўлга олинганини маълум қилган.

Ҳиндистон шимолида жойлашган Утта Прадеш провинсиясида яшовчи Лаик Хон ўзи сотиб олган чироқ халқ эртакларида тасвирланганидек сеҳрли кучга эга эмаслиги, унда ҳеч қандай амрни бажо келтирадиган жин мавжуд эмаслигини англагандан кейин полицияга мурожаат қилди.

“Фирибгарлар мижоз билан чироқни бундан ҳам кўроқ пулга сотишга келишиб олишган. Лекин, у 7 миллион рупи (93 минг АҚШ доллари) берган”, дейди катта офицер Амити Рай.

Амитининг айтишича, фирибгар эркаклар 29 октябрда қамоққа олинган. Айни пайтда улар суд олдидан ҳибсда сақланмоқда.

“Фирибгарлардан бирининг хотини ҳам ушбу жиноятда иштирок этган ва ҳозир қидирилмоқда”, дея қўшимча қилди Рай.

Жабрланувчи Лаик Хон аризасида айтишича, фирибгарлардан бири ўзини сеҳргар қилиб кўрсатди ва унинг шериги жин қиёфасида Хонга кўриниш берди. Аммо, Хон жинга тегиниб кўриш ёки чироқни уйига олиб кетиши мумкинлигини сўраганда фирибгарлар бу иш хавфли эканини таъкидлашган. Охир-оқибатда фирибгарлар чироқни Хонга сотишди ва у Хонга бахт, бойлик ва саолматлик олиб келишини айтишди.

Хон кейинчалик “жин”нинг ниқобдаги одам эканини англаб етган.

“Фирибгарлар худди шундай хийла билан бошқа бир неча оилаларни ҳам алдашган. Уларнинг бу йўл билан қўлга киритган маблағлари умумий ҳисобда бир неча миллион рупини ташкил қилади” дейди Рай.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг