Кейинги ой Нур-Султонда Сурия бўйича тинчлик музокаралари бошланади

0
1512
Манба: Daily Sabah

Август ойи бошида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Сурия бўйича олий даражадаги тинчлик музокаралари бўлиб ўтади, бу ҳақида рус дипломатига таяниб Тасним ахборот агентлиги хабар беради.

Эрон, Россия ва Туркия учрашувнинг асосий иштирокчилари ҳисобланади.

«Август ойи бошида Сурия тинчлик музокаралари бўйича навбатдаги халқаро учрашув Нур-Султонда бўлиб ўтади. Ливан, Ироқ ва Иордания вакиллари биринчи марта бир хил мақомли кузатувчи сифатида иштирок этадилар», – деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов чоршанба куни журналистларга.

«Биз саммит чоғида олий даражадаги аниқ битимлар тузишимиз керак», – деди Богданов.

Асосий вазифа, Сурия ҳудудида, айниқса, ўн минглаб террористлар жойлашган Идлибда террорчиликни йўқ қилишдир», деди у.

Бу учрашувдан сўнг, Туркияда Сурия бўйича саммит ўтказилади.

Аввалроқ, Туркия президентининг расмий вакили Инурим Калин, Россия, Туркия ва Эроннинг, Сурия бўйича уч томонлама саммити август ойида Туркияда ўтказилишини маълум қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг