Покистонда «Толибон” отаси ўлдирилди»

0
1393

Покистон шимолида собиқ сенат аъзоси бўлган «Толибон отаси» лақабли Сами ал-Ҳақ ўлдирилди. Daily Pakistan нашрининг хабар беришича, сиёсатчи Равалпинди шаҳридаги ўз уйида ўлик ҳолда топилган- деб ёзади islam-today.

Мақтул ўғлининг сўзларига кўра, ҳужум содир бўлганида 81 ёшли Ал-Ҳақ ётоқхонасида ёлғиз бўлган. Соқчи уни жуда оғир аҳволда топган. Ҳужум қилганнинг кимлиги номаълум – маҳаллий полиция уни қидирмоқда.

Ал-Ҳак «Толибон отаси» деган лақабни олишига, унинг кўплаб талабалари афғон радикал ҳаракатининг раҳнамолари бўлиши сабаб сифатида кўрсатилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг