Россия ўзининг вакцинасига шубҳа қилаётганларнинг фикрлари асоссиз эканлигини айтди

0
1330
Фото: AFP

12 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Россияда рўйхатга олинган коронавирусга қарши вакцинанинг хавфсизлигига шубҳа қилаётган давлатларга жавоб қайтарди. Мурашконинг сўзларига кўра, бундай шубҳалар ҳеч қандай асосга эга эмас ва дунёда бўлаётган вакцина пойгаси туфайли юзага келмоқда.

11 август куни Президент Владимир Путин Россия коронавирусга қарши вакцинани рўйхатга олган дунёдаги биринчи давлатга айлангани ҳақида маълум қилганди. Бу вақтда Россия вакцинасининг инсонлардаги синовлари бошланганига ҳали икки ой ҳам тўлмаганди.

Шунинг учун дунёдаги бир қанча мутахассислар орасида ушбу вакцинанинг хавфсизлиги борасида шубҳалар уйғонди. Баъзи экспертлар Россияни вакцина яратишдаги пойгада ўз обрўсини ўйлаб, ғолиб чиқиш учун шошма-шошарликка йўл қўяётганликда айблашмқода.

Ҳозирда Россия вакцинаси синовларнинг учинчи босқичидан ўтмаган. Вакцина, одатда, айнан шу босқичда кўп сонли одамлар билан синаб кўрилади ва у муваффақиятли бўлсагина вакцинани кенг оммага тақдим этилади.

Лекин, шунга қарамай Россия вакцинасининг харидорлари талайгина. Маълумотларга кўра, ҳозирнинг ўзида дунёнинг 20 та мамлакати Россияга 1 миллиард дозада вакцина буюртма қилиб улгурган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг