Руанда Президенти Кагаме – Африка минтақасидаги энг машҳур муваффақият тарихи

0
1440
Фото: Reuters

Кагаме 2000 йилда Руанданинг президенти сифатида сайланиб, геноцид туфайли парчаланган мамлакатни қабул қилиб олган. Мамлакатни қайта қуриш учун у асосан  бир ҳовуч саводсиз кадрларга таянишига тўғри келган  эди. Ҳатто энг оптимистик таҳлилчилар унинг бу борада қандайдир мувафаққиятга эришишига шубҳа қилишган.

Аммо орадан 19 йил ўтгач улар бутунлай бошқа нарсага гувоҳ бўлишди – Руанда барқарор, гуллаб-яшнаган, бирлашган ва кўп жиҳатдан тараққий этган мамлакатга айланди. Муҳтож одамларга этник ёки ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар истисносиз таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва чорва моллари сингари ижтимоий хизматлар кўрсатила бошланди. Бир сўз билан айтганда, Кагаме геноцидга барҳам бериб, янги бир тизимни иншо этишга муваффақ бўлди.

Аммо, Африкадан ташқарида Кагамени инсон ҳуқуқлари гуруҳлари авторитар лидер деб таснифлайдилар, унинг матбуот ва сиёсий эркинликларни чеклаб, конституцияси қонуний муддатидан ташқари президент бўлиб қолишни истаган нодемократик президент бўлганлиги даъво қилинади.

Лекин, таъкидлаб ўтиш жоиз, у сиёсий майдонга кириб келганда Руанда бир ҳисобда таназзулга учраган мамлакат ҳолига келиб қолганди. Иқтисодиёт инқироз остонасида, давлат ғазнаси пуллари талон-тарож қилинган, геноцид сабаб кўплаб қурбонлар берилиб, қон тўкилган бир шароитда у ўзини намойиш эта олди.

Айрим хорижий таҳлилчилар Кагаме ўзидан кейинга ворис тайёрламаганидан хавотирларини очиқ намоён этадилар. Бунинг ўрнига Кагаме келажакда Руандани бошқариш учун бутун бошли бир авлодн етиштириб чиқараётганга ўхшайди. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг ўртача ёши 40 ёшни ташкил этади. Аёллар Вазирлар Маҳкамасининг 50 фоизини, парламентнинг 61,5 фоизини ва олий суд судяларининг 50 фоизини ташкил қилади.

Албатта, барча муаммолар батамом бартараф этилгани йўқ. 2017 йилда ишсизлик даражаси 16,7 фоизни, ёшлар ишсизлиги эса 21 фоизни ташкил этди. Аммо Кагаме мамлакат МИCE (йиғилишлар, рағбатлантиришлар, конференциялар ва кўргазмалар) стратегияси ва ахборот коммуникация технологиялари ва ҳар йили меҳнат бозорига кирадиган 250 минг ёш кадрларни жалб қилиш учун фермер хўжалигидан ташқарида ишга жойлашиш имкониятларини яратмоқда. 2018 йилда Руанда иқтисодиёти 8,6 фоизлик ўсиши билан Африка минтақасида бизнес учун энг қулай мамлакатлар рўйҳатида иккинчи ўринни эгаллади. Инсон ҳуқуқларининг таъминланиш индекси ҳам кўтарилиб бормоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг