Эфиопия Давлат Тинчлик Вазири Алмаз Миконнин НАТО делегациясини Аддис-Абебадаги офисида қабул қилди. Вазир НАТО Парламент Ассамблеясининг қуйи қўмитаси раиси Миро Ковач бошчилигидаги делегацияни Эфиопия ҳукумати томонидан мамлакатда ва Африка Шохи минтақасида тинчликни сақлаш бўйича олиб борилаётган турли ташаббуслар ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақида Эфиопиянинг Фана ахборот агентлиги хабар берди.
Эфиопия вазирлигининг тинчликни сақлашдаги ютуқларини юқори баҳолаган Ковач, НАТО Эфиопия билан ҳарбий бўлмаган ҳаракатлар ва тинчлик ўрнатиш орқали минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун ҳамкорлик қилишга интилишини таъкидлади, чунки Эфиопия қитъа ва бутун дунё учун стратегик аҳамиятга эга мамлакатдир.
Шунингдек, у Эфиопиянинг мамлакат ичкарисида ва Африка Шохи минтақасида тинчлик йўлида олиб борган ҳаракатлари нафақат минтақавий, балки глобал тинчликни мустаҳкамлашга ёрдам беришини айтди. Томонлар минтақада тинчликни сақлаш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари тўғрисида ҳам фикр алмашдилар, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик шартномаларини имзолаш масалаларини муҳокама қилдилар.