Номаълум шахслар Дортмунддаги масжидга ёнилғи идишлари билан ҳужум қилишди

0
1389

Олмониянинг Дортмунд шаҳрида масжид биносига икки тажовузкор ҳужум қилди. Бу ҳақида 21 октябрь куни шаҳар полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 21 октябрь куни кечаси соат 01:30 атрофида, Йингинг ҳудудида юз берди. Икки номаълум жиноятчилар масжидга ёниб турган аралашма билан бомба ташламоқчи бўлишди. Номаълум шахслар бинога иккита шиша ёқилғини ташлашга муваффақ бўлишди. Шишалардан бири масжиднинг фасадини куйдирган, иккинчиси эса бино олдидаги йўлка устига тушган.

Ҳужумчилар учинчи шишани ташламоқчи бўлишди, аммо бу мақсадларига эришолмадилар. Полиция воқеа жойига етиб келганида, ёнғин аллақачон ўчирилган эди. Бинога озгина зиён етди, қурбонлар йўқ.

Шаҳар полицияси бошлиғи Грегор Ланге бу жиноят уни ларзага солганини ва масжидларнинг хавфсизлик талаблари тўғрисида хулоса қилганини айтди. Ланге, шунингдек, жиноятни шахсан ўз назоратига олганини ва жиноятни тергов қилиш учун Дортмунд полициясининг давлат хавфсизлик бўлимида махсус тергов комиссиясини тузганлигини билдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг