Афғонистондаги зилзила оқибатида 1000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

0
643
Фото: Bakhtar News Agency, via Associated Press

Чоршанба куни тонгда юз берган ва маркази мамлакатнинг жануби-шарқида Покистон чегараси яқинида жойлашган 5,9 магнитудали зилзила оқибатида яна 1600 дан ортиқ киши жароҳат олди.  

КОБУЛ, Афғонистон — Сўнгги йигирма йил давомида Афғонистоннинг Покистон чегараси яқинидаги жануби-шарқий қисми исёнчилар ҳаракати билан довруқ «қозонаётганди», чунки бу ҳудуд тез-тез полиция билан тўлар, ҳарбий постларида эса жанговар ҳаракат кузатиларди.

Айнан шу ҳудудда, чоршанба куни тонгда 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила оқибатида 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 1600 киши жароҳат олди, дейди расмийлар. Август ойида Толибон ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери оғир гуманитар ва иқтисодий инқироз билан курашаётган мамлакатга яна бир зарба бўлди.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, охирги йигирма йил ичида мамлакатда содир бўлган энг ҳалокатли зилзилалардан бўлди. Табиий офат мамлакат жануби-шарқидаги вилоят Хост шаҳридан 28 миля жануби-ғарбда содир бўлган ва чуқурлиги тахминан олти миляни ташкил қилган. Аммо энг катта зарар Покистон билан чегарада жойлашган қўшни Пактика вилоятига тўғри келади.

«Деярли барча давлат ва хусусий шифохоналар жабрланганлар билан тўла», деди Пактиканинг Ургун тумани шифокори Авал Хон Задран. Жароҳатланганларнинг бир қисми верталётларда Афғонистон пойтахти Кобулга, бошқалари эса яқин вилоятларга етказилган, дея сўзини давом эттирди шифокори.

БМТ берган маълумотларига кўра, 1970 йилларда содир бўлган можароларнинг жами мамлакатнинг 40 миллионга яқин аҳолисини гуманитар ёрдамга муҳтож қилиб қўйган. Бугунги кунда, аҳолининг тўртдан уч қисми қашшоқликда яшайди.

Чоршанба кунги зилзила бу сонларнинг ўсишига хизмат қилиши мумкин. Хост вилоятининг Спераҳ туманида яшовчи 26 ёшли Сарҳади Хости тунги соат 1 дан кейинги силкинишдан уйғонганини лой ёки ёғочдан ясалган уйлар бутунлай вайрон бўлганини айтди.

«Ҳозирча биз вайроналар остида ўлган ёки ярадорларни олиб чиқиш билан бандмиз», деди Хости.

Таҳририятдан: Жафокаш афғон халқига сабру-жамил, келажакда мамлакатларида тинчлик-омонлик ва фаровонлик ҳукумрон бўлишини тилаймиз.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг