Африкада қурғоқчилик сабаб кўплаб филлар ҳалок бўлмоқда

0
2280
Фото: Arab news

Зимбабведа озиқ-овқат ва сув етишмаслиги сабабли бир ой ичида камида 55 та фил ўлди,  дея хабар берди мамлакатнинг Ёввойи табиат бўйича агентлиги. Ҳозирда Зимбабве ўз тарихидаги энг оғир қурғоқчиликлардан бирини бошдан ўтказмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар қилишича,  Зимбабвенинг беш миллиондан ошиқ қишлоқ аҳолиси, яъни, аҳолининг учдан бир қисми 2020 йилда ҳосил олингунга қадар озиқ-овқат танқислиги хавфи остида қолиши мумкин. Ушбу танқисликлар иқтисодий инқироз ва қурғоқчилик туфайли келиб чиқмоқда. Бу холат нафақат аҳолига, балки мамлакатнинг ҳайвонот дунёсига ҳам жиддий зарар келтирмоқда.

«Сентябрь ойидан бери Хванж миллий боғида камида 55 та фил очлик ва сувсизликдан ҳалок бўлди. Вазият оғир. Биз ёмғир кутмоқдамиз»,  деди Зимбабве миллий боғи вакили Тинаше Фараво. Катта ёшли фил кунига ўртача 680 литр сув ичади ва 450 килограмм озиқ-овқат истеъмол қилади.

Сўнгги ўн йил ичида Африкадаги филлар сони 415 мингдан 111 минггача камайган. Бунга, асосан, фил суяги учун ушбу жонзотларни ноқонуний овлаш сабаб бўлди, дея хабар беради Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг