Раддия: Туркия Сурияда кимёвий қуроллардан фойдаланмаган

0
2060
Фото: Arabnews.com

Arabnews.com томонидан эълон қилинган ва сайтимиз орқали таржимаси берилган хабар сохталаштирилганлиги хақида Анадолу агентлиги тарафидан раддия берилди. Қуйида мазкур раддия билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Расмий Анқара «Тинчлик булоғи» операцияси давомида тинч аҳолига зарар етказилишининг олдини олиш учун барча воситаларни ишга солмоқда.

Бу ҳақида мамлакат мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг Сурия ҳудудида кимёвий қуроллардан фойдаланганлиги тўғрисидаги барча иддаолар туҳматдан бошқа нарса эмас.

«ОАВларда тарқалиб кетган кимёвий қуроллардан тинч аҳолига қарши фойдаланганлик тўғрисидаги хабарларда асос йўқ. Турк ҳарбий кучлари кимёвий қуроллар билан қуролланмаган. Биз бу турдаги отиш воситаларига ҳам, ўқ дорига ҳам эга эмасмиз», дейди у.

Мутахассислар ҳам бу хабарнинг ёлғон эканлигини илмий тасдиқлаб бердилар. Айрим веб-сайтларда пайдо бўлган кимёвий қуролдан зарар кўрган бола фотосурати эса, Туркиянинг кимёвий қуролдан фойдаланганлигини асослаб беролмайди.

«Кимёвий қуроллар оммавий қирғин қуроли ҳисобланади ҳамда унинг фақат бир кишини зарарлаши асло мумкин эмас. Суратда эса фақат битта бола тасвири турибди, баданида жароҳатлари борлиги ҳолда унинг юзида ҳеч қандай яра изи йўқ», дейди мутахасислар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг