Путин иқтисодиётининг моҳияти: рақобатчиларни йўқотиш, крепостной деҳқон (крепостной ҳуқуқ асосида помешчикка қул бўлган деҳқон)га нима олса, фақат Кремлдаги “бечора”лардан сотиб олишга мажбур қилиш, кўпроқ ўғирлаш.
Россия бизнесининг севимли мавзуси – қайсидир саноатнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши лозимлиги, маҳаллий ишлаб чиқарувчининг имкониятини ошириш учун бу нарса чет элдан таъқиқланишига муҳтожлиги ҳақида Путинга етказишдир…
Давлат томонидан қўллаб-қувватланиш нима, мен оддий мисол билан тушунтираман: айтайлик, сиз нонвойсиз ва булочка пиширасиз Сиз даромадни ва савдони максимал даражада ошириш учун иложи борича энг арзон баҳода яхши булочка пиширишга ҳаракат қиляпсиз.
Энди подшоҳнинг қизи билан турмуш қурганингизни тасаввур қилинг ва шоҳ фақат сиздан булочка сотиб олиш ҳақида фармон чиқарди. Даромадни максималлаштириш учун нима чора кўриши керак? Тўғри, энди сиз иложи борича нархларни ошириб, иложи борича сифатсиз булочка пиширишингиз керак.
Дарҳақиқат, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш (ёки монополизацияни ёқлаш, чунки бу давлатнинг иши ва бизда айнан шундай бўляпти ҳам) ва бугун бундай толеъсиз нонвойлар ўнлаб топилади, бу рақобатга дош беролмайдиган омадсизлардир.
Агар сиз, айтайлик, Яндекс эгаси Аркадий Волоз бўлинг, сиз Путинга миллий қидирув тизими ҳақида гапириб ўтирмайсиз, чунки сиз ўзингиз уни яратгансиз. Агар сиз рақобатда мағлубиятга учраган «Рамблер»нинг муаллифи Игор Ашманов бўлсангиз, унда миллий қидирув тизимининг ғоясини катта куч билан алмаштиришга уринасиз.
Ёки мунтазам равишда ўзининг баёнотлари билан ҳаммамизни шокка туширган интернет-бизнесмен Дмитрий Мариничевнинг ажойиб тарихини эслайлик.
Худди шундай Давлат Думасини эсланг – 2014 йилда бирданига Россия Федерацияси фуқароларининг шахсий маълумотлари Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши кераклигини эълон қилган эди. Мутахассислар бунинг оқибатида биз кўрган зарарни ҳисоблаб чиқишди – бу 300 миллиард рублга яқин бўлган эди.
Кейин, яна ўша омбудсмен Мариничев бундай марказларни қурадиган компаниялар гуруҳининг директори ва асосчиси эканлиги маълум бўлиб, Москва бюджети эса унга ёрдам бераётган бўлиб чиқди. Яъни, «ажойиб инсонлар» маълумот сақлаш марказини қурдилар ва уларни тўлдириш учун улар маълумотлар Россияда сақланиши керак деган қонунни ҳам чиқардилар.
Биз ҳаммамиз эса 300 миллиард рублга тушиб ўтирибмиз. Ва бу қонун лойиҳасининг муаллифларига юқоридаги миқдордан анча камроқроқ тушум келтирди.
Бироқ мен бир неча бор маротаба айтиб келганимдек, коррупциянинг барча лойиҳаларида салбий мультипликатор деб аталадиган нарса бор, қачонки сиз 1 миллиард фойда олишингиз учун одамларга 100 миллиард зарар етказишингиз керак бўлади.
Ўз пайтида Шарқий Европа – Польшада, Россияда – иккинчи даражали қуллик каби бундай ҳодиса (феномен) кузатилган. Ғарб саноатини ривожлантиришда барча турдаги қуллик, крепостнойлик, ҳар хил қарамлик йўқолиб кетиши ҳамроҳлик қилган. Ва бу янги ўйинчоқлар: автоуловлар, матолар, мебеллар, саёҳат – Польша ва Россияга етиб келганида, худди шу нарса содир бўлиши керак эди, аммо, аксинча, иккинчи даражали қуллик юз берди. Бунинг сабаби шундаки, бу мамлакатлар элитаси – зодагонлар – ғарб фаровонликларига иложи борича кўпроқ эга бўлишни хоҳлашди.
Бунинг учун улар кўпроқ дон экспорт қилишлари керак эди, ўз ўрнида бу донни ишлаб чиқариш учун улар кўпроқ камбағал ва ҳуқуқсиз аҳолига муҳтож эди. Ва Россияда иккинчи даражали қулликнинг иқтисодий мазмуни мавжуд бўлиб, таъсири ҳам худди шундай. Путин ва унинг атрофидагилар ғарбий бойликларга эришиб, тувагини ҳам олтиндан қилиб сеҳрли қобиқда яшамоқда. Хўш, шу тарзда яшаб, бироқ омманинг нафратига учрамаслик учун нима қилиш керак?
Жавоб: 1) нефтни экспорт қилиш; 2) қолган нарсаларни ҳам сотиб олиш; 3) мамлакат ичидаги ҳар қандай иқтисодиётни йўқ қилиш, ўзи мустақил иқтисодиёт билан шуғулланаётган ва давлатга боғлиқ бўлмаган, мажбурий ҳолда маъмурий ресурслардан фойдаланмаётган ёки аксинча, хурсандчилик билан фойдаланаётган одам – у потенциал хавфни ифодалайди, у ташқарига чиқа оладиган одам, у йўқ дея олмайди.
Натижада нима содир бўляпти – мамлакатда ички талаб йўқ. Россияда 144 миллион киши бор, аммо 140 миллиондан 100 миллионнинг яшаш даражасини тасаввур қилсак борми… Русияда 260 минг айфон бор. Сингапурда қанча одам борлигини биласизми? Сингапур аҳолиси сони 5 миллион бўлган ҳолда 480 минг айфон бор. Руслар эса, «кефир – буханка нон – метро», каби учбурчакдан чиқмай яшаётганлиги сабаби бозорни буткул ўлдиради. Бозор ҳар томонлама яксон бўлади. Оддий фильм суратга олишнинг иложи бўлмай қолади. Чунки у қиммат бўлса, ўзини қопламайди.
Дори-дармонлар ишлаб чиқаришда хам шу, у ҳам ҳаражатини қопламайди, харидор йўқ. Агар сиз қишлоқ дўконига кирадиган бўлсангиз, албатта у совет давридагидек эмас, Европа билан солиштиришга эса йўл бўлсин, у ерники билан бир хил эмас, чунки бу дўконнинг асосий мижози пенсионер кампирлар ёки тожик мигрантлари бўлади.
Нима учун, Россияни бойитишнинг асосий йўли бюджетнинг кесилиши ва ўзлаштириш бўлиб қолди? Тўғри, бунинг ижобий томони бўлиб, бундай мамлакатда бозорда ишлашнинг фойдаси йўқ. Россияда қанча одам ресторанларга мунтазам равишда боради? Ва Росгвардиянинг ошхонасига қанча одам боради? Сизга ким бўлишдан наф кўпрок: Новикова ёки Золотовская? Мен айтганимдек, Россияда 300 мингдан кам айфон бор. Россияда қанча юк машиналари бор?
Жавоб: 6 миллион, улардан 1,7 миллиони оғир юк машиналари. 2013 йилга келиб, барча юк машиналарининг ҳайдовчилари тахограф эга бўлиши керак, бироқ хорижий эмас, балки маҳаллий, криптографик ҳимоя тизими билан жиҳозланган, нархи айфон каби 70 минг рублни ташкил қиладиган тахограф. Тасаввур қилинг-а, бу «яхши одамлар» кэптив тахограф бозоридан қанча йиғиб олишдийкин? Apple компаниясидан 10 баравар кўп.
Кейин яна бир – «Платон» тизими ишга туширилди ва яна шунча ишлаб олишди. Қаёққа ҳам борардингиз? Узоқ сафарга юрувчи (дальнобойщик) ҳайдовчиларни худди янги крепостной деса ҳам бўлади. Улар «Платон» учун, тахографлар учун қанча кўп пул тўласа, унинг бозорда сотилаётган айфондан олишга пули етмайди. Умуман, бозорда ишлаш фойдасиз бўлиб қолди.
Дори-дармон, гўшт, кинога чипта, қиммат пойфзаллар – бу муҳим эмас, агар сиз оёқ кийими ишлаб чиқарсангиз, Путиннинг олдига чопиб бориб айтиш фойдалироқ бўлиб қолди: “Келинг, ҳамма шофёрларни ФСБ томонидан тасдиқланган пойфзал кийишга мажбур қилайлик. Бўлмаса, улар педални бошқача босишяпти. Бу пойбзал фақат маълум бир заводники бўлиши керак”.
Агар сиз гўшт ишлаб чиқарадиган бўлсангиз, бу сиз учун жуда ҳам фойдали бўлади: «Бундан буён аҳолининг мана шу тоифаси фақат мана бу компаниядан гўшт олишлари керак». Агар цирк очсангиз, унда барча юк машиналарини ойига бир марта циркка боришга мажбур қиласиз. Ана шундай, албатта, бундай иқтисод қора туйнукка ўхшайди, бозор бузилмоқда.
* Юлия Латинина / Эхо Москвы / 12.22.2018