Сешанба куни Японияда император Нарухитонинг тахтга ўтиргани расман эълон қилинди. 180 дан ортиқ мамлакатнинг амалдорлари иштирок этган ушбу маросимда янги император ўз бурчларини бажаришга ваъда берди.
«Мен конституция бўйича ҳаракат қилишга, давлат ва халқ бирлигининг рамзи сифатида ўз бурчимни бажаришга қасам ичаман. Мен Япония бундан кейин ҳам ривожланиб, халқимизнинг донолиги ва тинимсиз саъй-ҳаракатлар билан халқаро ҳамжамиятнинг дўстлиги ва тинчлигига, инсонларнинг фаровонлиги ва равнақига ҳисса қўшишига умид қиламан», деб айтди 59 ёшли Нарухито.
«Нарухито ёш ва бақувват. У доимий офатлар ва тайфунлардан азият чеккан Япония халқини қўллаб-қувватлайди», деди император тарафдорларидан бири Томоко Ширакава.
Наруҳитонинг 17 ёшли ягона фарзанди Айко аёлдир ва у тахтга даъвогарлик қилолмайди. Императорлик давомчиси сифатида унинг жияни – 13 ёшли Ҳисаҳито кўрилмоқда.
Теглар: