Шавкат Мирзиёев Оқ уй ва Давлат департаменти вакилларини қабул қилади

0
2095

Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кёртис келди. Бу хақда davletovuz телеграмм канали орқали хабар бермоқда.

АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг