Карловнинг бева аёли амалдорлар фарзандларининг Туркиядаги дам олиши билан боғлиқ вазиятни очиқ нафрат дея атади

0
1851

Россиянинг Туркиядаги элчисини беваси Марина Карлова, мансабдорлар болаларининг Туркиядаги дам олиши хақидаги жанжалга сабаб бўлган воқеани нафрат билан атайин уюштирилган деб ҳисобламоқда.Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ушбу вазиятни текширишни сўради.

Март ойида Андрей Карлов ҳайрия жамғармаси томонидан, Брянскдаги Клинцы шаҳрининг Демресидан 50 нафар болалар учун саёҳат уюштирилди. Бу саёҳат Клинцыда туғилган дипломат номига, Туркиядаги кўчалардан бирига номи берилишига бағишланган эди.

Кейинчалик маълум бўлишича делегатлар қаторида маҳаллий ҳокимият вакилларининг фарзандлари ҳам бўлган, жумладан, шаҳар ҳокими Олег Шкуратовнинг ҳам фарзанди борган экан. Брянск шаҳри ҳокими Александр Богомазнинг сўзларига кўра, бунинг учун Клинцы маъмурияти ходимлари жазоланади. Ўз навбатида, маъмуриятнинг таъкидлашича, болаларни Туркияга юборишга масъул бўлган расмийнинг ўз ҳохиши билан истеъфога чиқиб кетган.

«Мен буни атайин менга, менинг жамғармамга нафрат қилиш деб ҳисоблайман. Бу оммавий материал менга, эримнинг хотирасига, жамғама обрўсига нисбатан ҳақорат бўлди. Бу кампанияни уюштирган, жаноб Шик (Клинцы Инфо портали журналисти – тахр.) бу болаларнинг руҳий холати хақида ўйламаган кўринади, ваҳоланки улар Клинцы шаҳрини Туркияда муносиб намоён этишди”- дея бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ бериб ўтди Карлова.

Россиялик дипломат 2016 йил 19 декабрь куни Анқарада «Калининграддан Камчаткага қадар саёҳатчининг кўзлари билан» фотокўргазмасида отиб ўлдирилган эди. Ҳужумни полиция ходими Мевлут Олтинтош амалга оширган, хавфсизлик кучлари ходимлари ўлдиришган эди. Карловга ўлимидан кейин Россия Қаҳрамони унвони берилди.

Декабрь ойида элчи хотираси учун таъсис этилган жамғарма томонидан турли лойиҳаларга бир йилида 25 миллион рубль сарфланганлиги хабар қилинди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг