Ҳабиб Нурмагомедов, Муҳаммад Салоҳни барча мусулмонлар учун намуна деб атади

0
2558

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов футболчи Муҳаммад Салоҳга хавас қилишини яширмади ва уни тақлид қилиш учун арзийди деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда, RT томонидан берилган маълумотга кўра, БААнинг Ўрта Шарқдаги нашрлари журналистларига берган интервюсида баёнот берган.

«Мен унинг фаолиятини кузатаман, лекин уни шахсан танимайман. У ажойиб ўйинчидир, бизга тақлид қилиш учун унга ўхшаш намунавий кишилар керак. У – мусулмонларнинг ҳақиқий ахлоқий қиёфасидир. Мен, Аллоҳ унинг ёнида турганини ҳис қилаяпман. Салоҳ, машҳурлиги ва замонавийлигига қарамай, оддийлик ва камтаринлик намунасидир. Мен Европада у тарқатаётган қадриятлардан фахрланаман», дея таъкидлаб ўтди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг