Акмал Саидов ҳам энди вазирдек

0
1654

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори davletovuz  томонидан шарҳлаб берилди. 

Кеча Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган кун эди. Шавкат Мирзиёев ўша куни муҳим бир ҳужжатга имзо чекди.

Президент қарорига биноан, Акмал Саидов узоқ йиллардан бошқариб келаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази давлат органи мақомига эга бўлди. 

Мазкур давлат идораси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини, миллий маърузалар тайёрланишини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминлайди.

Марказни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради. Директор мақоми, тиббий ва транспорти таъминотига кўра вазирга тенглаштирилди. 

Бундан ташқари, вазир мақомидаги директор бир нафар биринчи, икки нафар оддий ўринбосарларга эга бўлиши мумкин. Улар ҳам вазирнинг ўринбосарларидек. 

Марказ ходимлари ҳам адлия тизимидаги мартаба даражаларига (адлия маслаҳатчиси) лойиқ кўрилади. 

Қарордан бир хатбошини ўзгартирмасдан келтирамиз: 

“Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Марказ ходимлари лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,7 баравар кўпайтирилган миқдорда қўлланилади”.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг