Ўзбекистоннинг демографик ҳолати: Туғилиш кўпайганми ўлимми?

0
2355

Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси республикамизнинг демографик холати юзасидан навбатдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 553,4 мингта бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 22,5 промиллени ташкил этди ҳамда 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,8 промиллега ошди (2017 йилнинг январ-сентабр ойларида 21,7 промилле бўлган)- деб хабар беради ЎзА.

Вафот этганлар. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 112,6 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди. Бу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 4,8 промилле бўлган).

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,7 фоизи – қон айланиш тизими касалликларидан, 9,5 % – ўсимталардан, 6,3 % – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5% – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,1 % – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 % – юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган. 

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 5,6 минг нафарни ташкил этди. Уларнинг 60,8 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,6 % – нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7 % – туғма аномалиялардан, 2,2 % – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,2 % – юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8 % – овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7 % – бошқа касалликлардан вафот этган. 

2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолининг табиий ўсиши 440,8 минг кишини ташкил этиб, 2017 йил мос даврига нисбатан 34,0 минг кишига (2017 йилнинг январ-сентабр ойларида 406,8 минг киши бўлган) ўсган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг