Музей ёки масжид? Туркия Олий суди “Ҳагиа София” ҳақида қарор чиқаради

0
2245
Фото: AFP

Бугун, 2 июль куни Туркия Олий суди Истанбулдаги диққатга сазовор жойлардан бири бўлган “Ҳагиа София”нинг музей ёки масжидга айлантирилиши борасида қарорни эълон қилиши кутилмоқда.

Агар суд бу ерни масжид деб эълон қилса, бу Туркиянинг ғарб билан муносабатларини ёмонлаштириши мумкин. Чунки, ”Ҳагиа София” аслида черков бўлган.

“Ҳагиа София”нинг олтинчи асрда қурилган ҳашаматли биноси ўзининг архитектураси билан дунёдаги сайёҳларни ўзига жалб қилиб келади. Бу ер 1935 йилдан бери музей сифатида фаолият олиб бормоқда ва унинг эшиклари барча дин вакиллари учун очиқдир.

Ўтган асрдан бери Исломий гуруҳлар гоҳ- гоҳида “Ҳагиа София”нинг ЮНЕСКО ҳимоясига олинганидан бошқа ҳудудларини масжидга айлантирилиб, уни мусулмонларга топширилиши кераклигини талаб қилиб туришган. Аммо, шунга қарамай турк ҳукумати шу пайтгача ушбу бинони музей сифатида сақлаб келди.

“Ҳагиа София” олтинчи асрда христианларнинг Византия империяси даврида черков сифатида қурилган.1453 йилда Истанбулни Оттоман босиб олганидан кейин бу бино масжидга айлантирилган.

ХХ асрда Туркия Мустафо Камол Отатурк бошчилигида диний давлатдан дунёвий давлатга айланганидан сўнг “Ҳагиа София” 1935 йилдан бошлаб музей сифатида фаолият олиб боришни бошлаган.

Бу бинони яна масжидга айлантиришга бўлган талаблар христианларнинг ғазабини келтирмоқда ва азалий душман бўлган мусулмонлар ҳамда насоролар ўртасидаги зиддиятларни кучайтирмоқда.

Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған ўтган ойда бу бино бўйича қарорни суд чиқаришини айтар экан шундай деганди:

“Қарорга мувофиқ керакли ишлар амалга оширилади.”

Лекин, Эрдўған ўтган йилги сайловлардан олдин “Ҳагиа София”ни яна масжид деб эълон қилишнинг вақти келгани ва уни музейга айлантирилиши “жуда катта хато бўлганини” таъкидлаганди.

“Суд қарори кўпроқ сиёсийроқ бўлиши мумкин. Қарор қандай бўлишидан қатъи назар, у ҳукумат муҳокамаларининг маҳсули бўлади” дейди Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича ходими Асли Айдинтасбас.

Унинг қўшимча қилишича, турк ҳукумати “Ҳагиа София” бўйича қарор қабул қилишдан аввал бир қатор масалаларни, шу жумладан “дин муҳим масала” ҳисобланувчи АҚШ, Греция ва Европа мамлакатлари билан алоқаларни ҳисобга олади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг