Дусов: Хитой қардош халқни эзмоқда, биз нега жим? (видео)

0
2070
Уйғурлар тақдири глобал масала сифатида қаралади. АҚШда яқинда уларни ҳимоя қилувчи қонун кучга кирди./www.amerikaovozi.com

Хитой Шинжон мухториятида, уйғурлар Шарқий Туркистон деб атовчи ҳудудда «туғиш ёшидаги аёлларини бичиш амалиётини ўтказмоқда». Минтақадаги вазиятни ўрганган халқаро тадқиқотчилар шундай маълумот бермоқда.

Пекин бу хулосани инкор этиб, изланишларни «уйдирма» деб атаган.

Аммо Шарқий Туркистондаги вазиятни бевосита ўрганган хитойшунос мутахассис Адриан Зенз ўтказган тадқиқот натижалари халқаро жамоатчиликни жиддий хавотирга солиб, қатор давлатлар БМТдан мустақил тергов ўтказишни сўрамоқда.

Уйғурлар тақдири глобал масала сифатида қаралади. АҚШ яқинда уларни ҳимоя қилувчи қонун кучга кирди.

Уйғурлар тақдири глобал масала сифатида қаралади. АҚШ яқинда уларни ҳимоя қилувчи қонун кучга кирди.

Марказий Осиё давлатлари, қолаверса туркий дунё, хусусан Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши уйғурлар масаласида одатдагидек сукутда.

Бироқ жамоатчилик орасида, жумладан Ўзбекистонда сўнгги йилларда уйғурлар тақдирига доир муносабат жонланган ва одамлар Хитойдан келаётган хабарлардан кучли хавотирда эканини яширмайди.

Ижтимоий тармоқларда фаол Қобул Дусов депутатлик пайтида Президент Мирзиёевга уйғурлар кечаётган азоб-уқубатларга бефарқ бўлмайлик, дея мурожаат қилган эди. “Америка Овози”нинг Дусов билан мулоқоти қуйидаги видеода.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг