Агар Лукашенко 54-55 фоиз овоз олганда…

0
1545
Фото: Sputnik . Alexander Imedashvili

Қозоғистоннинг Беларусдаги собиқ элчиси Ермухамет Ертисбаев Минск ва бошқа шаҳарларда рўй берган оммавий тартибсизликларга ўзига хос изоҳ берибди.

Унинг фикрича, ўтган сайловда агар Лукашенко 54-55 фоиз, Тихановская эса 44-45 фоиз овоз олганда, Беларусда бундай кўтарилиш бўлмасди.

У бундай акциялар Қозоғистонда ҳам рўй бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

«Агар мажилис, сенат ва ҳокимиятнинг бошқа органларига сайловларда рақамларни ялпи сохталаштириш ёки тўлиқ ўзгартириш ҳолатлари кузатилса, у ҳолда оммавий норозиликлар муқаррардир», — деган у.

Ертисбаев 2017 — 2019 йилларда Қозоғистоннинг Беларусдаги элчиси лавозимида ишлаган. Узоқ йиллар давомида Назарбоевнинг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг