Reuters: Россия хакерлари АҚШ Давлат департаменти ходимларининг номидан зарарли хатлар тарқатишган

0
1942

Cozy Bear  хаккерлари (АРТ 29 сифатида ҳам танилган), Россия ҳукумати билан алоқада бўлганликда гумон қилинадиган гуруҳ, АҚШ Давлат департаменти вакили номидан АҚШ расмийларига вирусли фишинг электрон хатлар юборган. Бу хақида,  кибер хавфсизлик бўйича ихтисослашган CrowdStrike и FireEye Inc. компаниялари Рейтер агентлигига маълум қилган.

Давлат Департаментининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси номидан амалдорларга мактублар юборилган. Уларнинг таркибида гўёки Давлат Департаментининг расмий вакили Хизер Науэртнинг муаллифлик ҳуқуқи бор бўлган файллар бўлган – компьютерда бу файллар очилганда, қандайдир зарарли дастур ўрнатилиши ва шундан сўнг, хакерлар бу  компьютерлардаги маълумотларга эга бўлиши мумкин бўлган.

Бундай хатлар, ҳарбий муассасаларда ва уларнинг пудратчиларида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фармацевтика компаниялари ва оммавий ахборот воситаларида ишловчи 20 га яқин ходимлар томонидан қабул қилинган. Шу билан бирга, хакерлар компьютерга киришга муваффақ бўлган ёки бўлмамаганлиги номаълум.

Октябрь ойи ўрталарида АҚШнинг Миллий хавфсизлик хизмати ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Конгресс сайловлари арафасида мамлакатнинг сайлов тизимига кибер ҳужумларнинг кўпайиши ҳақида хабар берган эди. Ҳисоботга кўра, ҳужумда бирон бир мамлакатнинг расмий органлари иштирок этаётгани хақида гапирилмаган, аммо уларнинг барчаси нейтраллаштирилганлиги қайд этилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг