«Биз бу борада тезроқ ишга киришишимиз керак» : дунёдаги энг ёш давлат раҳбари Европа Иттифоқи саммитида дебют қилди

0
1675
Reuters

34 ёшида Финляндиянинг янги Бош Вазири бўлган Санна Марин дунёдаги энг ёш давлат раҳбарига айланди. Уни бу лавозимга киришгани билан бутун дунёдаги аёл бўлган сиёсий раҳбарлар,  шу жумладан Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Лейен ва Хиллари Клинтон табрикладилар.

Мариннинг коалициясидаги бешта партия раҳбарлари ҳам аёллар бўлиб, уларнинг тўрттаси 35 ёшдан кичикдир. Бу эса ОАВда катта шов-шувларга сабаб бўлди.

 

12-декабр пайшанба куни Евроиттифоқ саммитида дебют қилган Марин иқлим ўзгаришларига жиддий эътибор қаратишни ваъда қилди. “Мен оммавий ахборот воситаларида ҳукуматнинг ўзгариши ёки менинг бош вазирлигим ҳақидаги хабарларга кўп эътибор берганим йўқ.  Мен жуда кўп иш қилишимиз кераклигига эътиборимни қаратдим. Янги авлод бизни ҳаракат қилишимизни кутмоқда ва биз одамлар биздан кутаётган умидларини рўёбга чиқаришимиз керак. Мен иқлим муаммосидан хавотирдаман.  Биз бу борада тезроқ ишга киришишимиз керак»,  деди Марин Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитида.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг