Эксклюзив: Қошиқчи ўлдирилганидан сўнг, Саудия ҳукуматини айрим раҳбарлари подшоҳнинг севимли ўғлига қарши чиқишмоқда

0
1885

Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши халқаро миқёсда норозиликларни келтириб чиқарганлиги туфайли, Саудия Арабистони бошқарувидаги оила аъзоларининг айримлари, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг подшоҳ бўлишига йўл қўймаслик учун ташвиқот олиб боришни бошлашган. Бу хақида Рейтр хабар бермоқда.

Ал-Сауд оиласининг кучли томирларидан бўлган ўнлаб шаҳзодалар ва амакиваччилар ворислик масаласидаги йўналишда ўзгаришлар кўришни исташмоқдалар, аммо 82 ёшли подшоҳ ҳали тириклиги учун ҳали амалий харакатларни қилишмаслиги тўғрисида манбалар томонидан айтилмқда. Улар подшоҳнинг Ғарбда МБС деб танилган севимли ўғлига қарши чиқиш эҳтимоли йўқлигини яхши билишади.

Катта эҳтимолга кўра,  манбанинг таъкидлашича, улар оиланинг бошқа аъзолари билан, подшоҳ вафот этганидан сўнг, подшоҳ Салмоннинг кекса акаси ва валиаҳд шаҳзоданинг амакиси 76 ёшли Аҳмад бин Абдулазиз тахтга ўтириши мумкинлигини муҳокама қилишмоқда.

Саудиялик манбалардан бирининг айтишича, шаҳзода Аҳмад подшоҳ Салмоннинг ҳозирда тирик бўлган ягона туғишган укаларидан бўлиб, оила аъзолари, хавфсизлик аппарати ва айрим ғарб давлатларининг қўллаб-қувватлашига эга бўлиши мумкин.

Шаҳзода Аҳмад, октябрь ойида Ар-Риёдга қайтиб келди. Сафар пайтида у Саудия Арабистони раҳбариятини танқид қилиб, Ал-Сауд сулоласининг қулашини тилаб, Саудиянинг Лондондаги резиденцияси ёнидаги намойишчиларга жавоб берганлиги билан танилган. У 2017 йилда МБСни валиаҳд шаҳзода бўлишига қарши чиққан, бошқарув оиласининг аъзоларидан Инсон Хуқуқлари Кенгаши таркибида бўлган уч кишидан бири бўлган.

На шаҳзода Аҳмад ҳам, на унинг вакиллар бу борада изоҳ бериш учун қодир бўлаётганлари йўқ. Расмий Ар-Риёддаги мансабдор шахслар Рейтерга меросхўрлик масалалари юзасидан изоҳ бериш учун дарҳол жавоб бермаганлар.

Саудлар хонадони юзлаб шаҳзодалардан иборат. Европадаги одатий монархиядан фарқли ўлароқ, отадан катта ўғилга автоматик тарзда ўтиш йўқ. Бунинг ўрнига подшоҳлик қабила урф-одатлари, подшоҳ ва оиланинг катта аъзолари томир-уруғидан раҳбарликка лойиқ деб ҳисоблаган валиаҳд шаҳзодани танлайдилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг