Вазирлик ва идоралар раҳбарларимактабда “Мустақиллик дарси“ни ўтди

0
2708

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Олмазор туманидаги барча умумтаълим мактабларида “Биринчи қўнғироқ“ тадбирлари ташкил этилди- дея хабар беради ЎзА.

Бу йил илк маротаба мактаб остонасига қадам қўйган 5578 нафар 1-синф ўқувчиларига 12 номдаги ўқув қуроллари ва портфеллар совға қилинди. Мактабларга ташриф буюрган 87 нафардан зиёд юқори ташкилот раҳбарлари томонидан 47 мингдан зиёд ўқувчиларимизга “Мустақиллик дарслари“ ташкил этилди.

Жумладан, тумандаги 159-сонли мактабга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Олий Мажлис депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров, Металлургия заводи директори Улуғбек Тошпўлатов, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Қаҳрамон Орипов ва бошқалар ташриф буюрди ва ўқувчилар билан тинчликнинг қадри, яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиш юзасидан суҳбатлар ўтказдилар.

Энг қувонарли жиҳатлардан яна бири – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзи ўқиган 22-мактабда “Мустақиллик дарси“ни ташкил этди. Мактабнинг бугунги ҳаёти билан танишиб, таълим даргоҳини ривожлантириш бўйича алоҳида устувор вазифаларни белгилади.

Шунингдек, тумандаги 196-мактабга мактабнинг собиқ битирувчиси, Солиқ қўмитаси раиси Бегзод Мусаев ташриф буюриб, мактабнинг информатика хонасига компьютерлар совға қилиш истагини билдирди.

Олмазор туман халқ таълими бўлими номидан туманга ташриф буюриб, болажонларимизнинг қувончига шерик бўлган барча раҳбарларга ва меҳмонларга миннатдорлик изҳор этамиз!

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг