Эксперт: «2019 йилда Россия Федерацияси аҳолиси эътиборини Донбасс ёки Сурияга қарата чалғитишимиз керак»

0
1456

2018 йил ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва воқеалари билан қайси жиҳати билан эсда қолди ва ўтган йилга нисбатан 2019 йил қандай бўлади?

Yenicag.Ru сайтининг ушбу саволига “Миллий диалог” ахборот-таҳлил маркази директори Дарина Перкова жавоб беради:

– Россияда тўла анъанавий цикл пайдо бўлди: аввалдан режалаштирилган натижали навбатдаги сайловлар ўтказилди, минтақавий амалдорларнинг бепарволиги ва эътиборсизлиги туфайли Кемерово даҳшатлари, шундан сўнг «компенсация» сифатида – футбол бўйича Жаҳон чемпионати шаклидаги кенг кўламли ҳашаматли байрамлар (тан олиш керак, бу тадбир юқори савияда ўтказилди) ва Керч кўпригининг очилиши. Бунинг ортидан, аҳоли учун унчалик  ҳуш келмаган кузги пенсия ёшини кўтариш бўйича «ислоҳотлар» билан қўллаб-қувватлаган, Э.Панфилова учун машҳур бўлмаган ва кутлмаган минтақалардаги сайловлар, ўзини-ўзи иш билан банд қилиб юрганлар учун солиқлар, Шимолий Кавказдаги республикаларда тартибсизликлар, федерал ва минтақавий мансабдор шахсларнинг «фойдасиз» рус ёшлари ҳақида айтган кулгили сўзлари, озиқ-овқат минимуми ва бошқалар бўлиб, йилнинг оҳири эса  Магнитогорскдаги турар жой биноси қулаши билан бутунлай фожиали тарзда якунланди.

Аҳолининг диққатини ички сиёсатдан ва ташқи сиёсатга йўналтириш жуда муҳимдир. Мисол учун, Донбассга ёки Сурияга ёки бутунлай бошқа бир қитъага. 2019 йилда мамлакат «нефть ёстиғи» да, инерцияда, ваъдалар билан, минтақалардаги истеъфолар ва умуман чарчоқлар билан яна анча яшайди. Ва бундан кейин ҳам.

Дунёдаги хедлайнер янгиликлари – бу, Буюк Британия. Ҳозирча Макрон французларга берган ваъдаларини бажармаган бўлса-да, Британия қироллик оиласи Россияга қарши энг жиддий санкцияларини унутмаган ҳолда, фаол тарзда турмуш қурмоқда ва кўпайишмоқда. 

Арманистонда ҳақиқий давлат тўнтарилиши. Ҳар ҳолда, 2018 йил май ойида шудай туюлди, энди эса бу бошнинг энг юқори нуқтаси 30 даражага бурилгандай бўлиб кўринмоқда.

Қўшма Штатлар – 2018 йилда ҳам “сирли тулпор” ва 2019 йилда ҳам шундай ҳисобланади. Энг қизиқарлиси ва инновациялиси – бу Араб дунёси билан ҳамкорликдаги лойиҳалардир.


Тарихнинг асосий йўналишини такрорлашда жаҳон даражасидаги сиёсатчиларга эҳтиёж жуда ҳам пишиб етди- ҳудди Буюк французлар инқилоби, Советча “НЭП”, Кеннеди бошқаруви каби. Модали сиёсатнинг тенденцияларига ҳам, ҳудди қайнатилган жинсиларга (вареные джинсы ) бўлган талаб каби жавоб берадиган даврдир.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг