Ҳиндистон Афғонистонга 3 миллиард доллар ажратади

0
2160

Ҳиндистон, Афғонистонни ривожлантириш учун 3 миллиард доллар тақдим этади, дея баёнот берди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж якшанба куни Самарқандда. Бу хақда «Новая Эпоха» (yenicag.ru) хабарбермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар Деҳлининг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги ҳиссаси бўлади. С. Свараж, Ҳиндистон, мамлакатда тинчлик ўрнатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаётганини қўшимча қилди.

Якшанба куни Самарқандда «Ҳиндистон – Марказий Осиё» форматида Афғонистон иштирокида ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Музокарада Ҳиндистон ташқи ишлар вазири С.Свараж, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Рашид Мередов ва мезбон Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этди. Бундан ташқари, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Мухтор Тлеуберди ва Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний ҳам иштирок этмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Самарқандда савдо, транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш, соҳанинг асосий соҳалари, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида инвестиция, инновация ва технологияларни жалб қилиш борасида истиқболли йўналишларни муҳокама қилмоқда. Учрашувдан сўнг умумий баёнот қабул қилиш режалаштирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг