Трамп, Путин ва президентлик ҳокимиятининг синови

0
2076

Федерал қидирув бюроси (FBI), Трамп Россиянинг манфаатларига хизмат қилади, деб ҳисобламоқда. Трамп Путин билан бўлган суҳбат ёзувларини сақламоқда. Ва уни ҳатто Fox Newsга ҳам ошкор қилмаяпди.

АҚШ Президенти шанба куни кечқурун жанубий чегара атрофидаги масала бўйича фавқулодда чақирувсиз Fox Newsни интервью олиш учун чақирди.

22 дақиқалик суҳбатдан сўнг тахминан саккиз дақиқа ўтгач, Fox News муҳбири Жанине Пирро мавзуни ўзгартириб, Президент Дональд Трампдан New York Times газетасида чоп этилган, уни Президент Путинга алоқадор федерал текширувлар ҳақидаги янги тафсилотлар баён этилган мақола ҳақида сўради. 

Тhе Тimes газетасининг хабарига кўра, Трамп, Россиянинг 2016 йилги президентлик кампаниясини саботаж қилишга уринишларини таҳлил қилган Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Комийни ишдан бўшатганидан сўнг, FBI  «Трамп, Россия номидан Америка манфаатларига қарши ишлаганми», деган текширувни бошлаганидан хавотирда эди. 

Пирро пайтини топиб, очиқчасига йўналтирилган саволини берди. «Шундай қилиб, сиз Россия учун ишлаяпсизми ёки ишлаганмисиз, Жаноб Президент?»

Трамп Пиррога жавоб берадиган бир неча усулга эга эди. Энг яхши йўли шунчаки “йўқ” дейиши мумкин эди. Бунинг ўрнига, у асабийлашиб, қўл силкаб ва тўғридан-тўғри саволга жавоб бермади.

«Менимча, бу мендан сўралган энг ҳақоратли нарса», – дейди Трамп. «Мен бу ёзилган мақолани- энг тажовузкор мақола деб ўйлайман ва агар сиз ушбу мақолани ўқиган бўлсангиз, улар ҳеч нарса топишолмаган»

Трамп Тимес, Комей, FBI , махсус маслаҳатчи Роберт Мюллер ва демократларни асоссиз терговларни ташкиллаштиришга бағишланган Твиттердаги ёзувни шанба куни эрталаб эълон қилди. У, Пирро шоусида ҳақорат қилгани учун ҳақорат билан жавоб беришни маъқул кўрди, лекин очиқчасига берилган жавобга очиқ ойдин жавоб бермади.

Сўнгра Пирро ва Трамп суҳбат чоғида шанба куни эрталаб чоп этилган Вашингтон Пост газетасида яна бир мақола ҳақида суҳбатлашди. Вашингтон Постнинг ёзишича, Трамп «Путин билан бўлган суҳбатларининг тафсилотларини яшириш учун» қўлдан келганча ҳаракат қилаётганлиги, шу жумладан, «ҳеч бўлмаганда битта ёзувни таржимонда сақланиши ва таржимоннинг Адмистрациядаги бошқа ҳодимлар билан бу ҳақида суҳбатлашмаслигини қатъий тайинлагани»ни кўрсатади. 

«Трампнинг бундай ҳаракатлари ҳақида аниқ маълумотлар, сўнгги икки йил ичидаги беш ўринда, Путин билан шахсий суҳбати ҳақида, ҳатто федерал ҳукуматнинг махфий файлларида ҳам батафсил ҳисобот йўқ” деб маълум қилади Вашингтон Пост нашри.

Ақлли одамлар, президент бирор нарсани яширишга уриняпди, деб қизиқишлари мумкин. Президент бу нарсадан унча ташвишланмаяпди. «Мен ҳеч нарса сир сақламайман, одамларнинг бундай кулгули нарсаларни ўйлаб топиши мени ҳавотирга солмайди”- дейди Трамп.

Трамп, шунингдек, Пиррога Россия раҳбари билан боғлиқ турли хил миш-мишлар ҳақида ташвишланиш учун ҳеч қандай сабаб йўқлигини айтди. «Бир ўйлаб кўринг: мен Путин билан бўлгани каби бошқа етакчилар билан ҳам учрашаман, бу ҳақда ҳеч ким гапирмайди. Аммо Путин билан шундай учрашув бўлса улар: «Улар нима ҳақида гапиришган экан?» – дейишди. Биз жуда яхши нарсалар ҳақида гаплашамиз. «

Трамп, албатта, Владимир Путин билан яхши алоқани давом эттиришни маъқул кўради. У, шунингдек, кенг жамоатчилик томонидан унинг ишларини тергов қилишларини «жодугарлар ови» деб қабул қилишни афзал кўради. 

Буларнинг барчаси мамлакатни президент ваколатларида императорлик тушунчасини келиб чиқишини англатиши мумкин. Шунинг учун сайловдан олдин Трамп президентлигининг катта синовларидан бири, Республикачилар партиясини ва сайловчиларни ўзларининг ижро этилишига ёки қонунбузарликларга қандай тайёрланишларини аниқлаб олишни истаётган бўлиши мумкин.

“Комий ишдан бўшатилиши адолатга зид эмас, чунки Конституциянинг II  моддасига биноан президент ўзи ваколатидан келиб чиқиб иш кўради. Комий, Трамп учун ишлаган ва бундан сўнг ҳам ишлайди” деб таъкидлайдилар Трамп ва унинг адвокатлари. 

Шу каби мулоҳазалар, Трампнинг тарафини олувчилар ва унга қаршиларга қаратилиб ёзилган жуда кўп танқидий ёки тажовузкор твитлари атрофида юзага келди. Трамп хоҳлаган нарсани твит қила олади, чунки у сўз эркинлиги ҳуқуқига эга, деб такидлайди унинг адвокатлари.
Лекин қонун ҳеч кимга, шу жумладан президентга ҳам, адлия тизимини йўқ қилишга ёки ўз манфаатлари учун давлат жараёнини бузишга ҳаракат қилишига йўл қўймайди. Шу нуқтаи назардан, юқори лавозимли ҳуқуқ-тартибот органлари, амалдорлар ёки гувоҳларни Твиттерда мақташ ёки уларга тажовуз ўтказишига йўл қўймайди (айниқса, гап миллий хавфсизлик ва қонун устуворлиги ҳақида бўлса).

Президент дахлсизлиги ва ижро этувчи ҳокимият ўртасида чегаралар тўғрисида ҳеч қандай келишув мавжуд эмас, шунинг учун оҳир-оқибат ушбу қарорларнинг баъзилари воқеалар ривожига қараб Олий суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади. Шу билан бирга, Вакиллар палатаси ҳам бу ишларга аралашиши мумкин.

Вакиллар палатаси қўмитаси раиси Жерролд Надлер, шанба куни FBI томонидан президентни «душманларча ташқи ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини» тергов қилишни «керакcиз» дея баҳолади. Унинг сўзларига кўра, унинг қўмитаси «Президентларнинг ва FBIнинг бу ҳатти-ҳаракатларни яхшироқ тушуниш учун чоралар кўради ва терговчиларга Президент ҳар қандай ташқи ҳужумлардан ҳоли эканлигига ишонишини ҳоҳлайди».

Шанба куни АҚШ ташқи ишлар вазирлиги вакили Элиот Энгел, Трампнинг Путин билан учрашувлари ҳақида кўпроқ билишни истаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, унинг қўмитаси «Трамп-Путин» муносабати атрофидаги «сирлар» бўйича тингловлар ўтказишни режалаштирмоқда. «Трамп ҳар сафар Путин билан учрашади, лекин мамлакатга ҳеч нарса айтилмайди. Ташқи ишлар қўмитаси бунинг тагига етишга интилади»-деди у.
 
Президент нимани бошдан кечираётгани номаълум, у атрофидаги турли потенциал таҳдидларни тўлиқ тушунмоқда ёки йўқ бу ҳам номаълум. Президентнинг собиқ адвокати Майкл Кохен маълум қилишича, Трампга ишлайдиганлар уй-жойларни текширишнинг очиқ мавсуми келаси ой Вашингтонда омма олдида бошланади. Пирро шанба куни кечқурун президентдан Кохеннинг кўрсатмалари ҳақида ташвишланмоқдами ёки йўқлигини сўради.

«Биласизми, сиз адвокат-мижознинг рухсатномасига эга бўлишингиз керак, аммо бу муҳим эмас, чунки мен жуда самимий инсонман, шубҳасиз,» – деб жавоб берди Трамп.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг