Россия ёлланма аскарлари раҳбари Бахмутда қолишга буйруқ берилганини, акс ҳолда унга хоин тамғаси босилишини айтди.

0
3548
Фото: REUTERS/Юлия Морозова

Украина шарқида жанг қилаётган Россиянинг “Вагнер” ёлланма аскарлари бўлинмаси бошлиғи сешанба куни у ва унинг одамлари агар Бахмут шаҳридаги ўз позицияларини тарк этадиган бўлишса, сотқин деб ҳисобланишини айтишгани ҳақида сўз очди.

Аммо, Евгений Пригожин бир неча кун ичида иккинчи марта, агар жанг қилиш учун зарур бўлган ўқ-дориларни олмаса, қўшинлари Бахмутни тарк этишлари ҳақида баёнот берди.

У ўзининг сўнгги тирадасини ҳақоратли аудиомурожаатда айтди. Бу мурожаати, Совет Иттифоқининг фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалаба байрамини Россияда нишонланаётган куни, Москвадаги Қизил майдонда аънанавий парад бўлиб ўтаётган пайтига тўғри келди.

“Кеча жанговар буйруқ келди, унда агар биз (Бахмутда) ўз позицияларимизни тарк этсак, бу ватанга хиёнат сифатида баҳоланиши аниқ айтилган. Бизга жўантилган хабар шундай эди”, деди Пригожин.

«(Аммо) ўқ-дори бўлмаса, биз ўз ўрнимизни ташлаб, ким ҳақиқатан ҳам Ватанга хиёнат қилмоқда, деб сўраганлардан бўламиз. Афтидан, (Ватанга хиёнат қилган) ўша (жуда кам миқдордаги ўқ-дорилар таъминоти бўйича буйруққа) имзо қўйганлар.

Унинг сўзларига кўра, ўз қўшинлари Бахмутда қолади ва “яна бир неча кун” ўқ-дориларни олишни талаб қилишда давом этади.

Аввалроқ, Пригожин Мудофаа вазирлигини ўз қўшинларини ўқ-дорилардан атайлаб маҳрум қилганликда айблаган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, барча жанговар бўлинмалар керакли нарсаларга эга бўлишини таъминлаш устида ишламоқда.

Душанба куни кечқурун Пригожин ўқ-дорилар муаммоси ҳал қилинаётганига ишоралар борлигини айтди, бироқ сешанба куни у жўнатилган таъминот ҳажми қисқарганини айтди.

«Улар биз сўраган нарсамизнинг атиги 10 фоизини беришди. Бизни алдашди”, – дейди у.

«БАЛИҚ БОШИДАН ЧИРИЙДИ»

Мудофаа вазирлиги билан узоқ вақтдан бери келишмовчиликда бўлган Пригожин, сўнгги кунларда бир қатор ҳиссий баёнотлар бериб, ўқ-дори муаммоси туфайли ўз қўшинларини Бахмутдан олиб чиқиб кетишини айтди. Бу сўзларни ҳали қолиши мумкинлигидан олдин гаприган эди, аммо, кейин яна чиқиб кетиши мумкинлигини айтди.

Сешанба куни у Россиянинг Украинага қарши уруши учун умуман масъул бўлганлар ҳақида сирли, аммо жуда қўпол изоҳлар берди ва ноаниқ тарзда қандайдир «бобой» шахсига ишора қилиб, Россиянинг Украинадаги «махсус ҳарбий операцияси» яхши кетаётганига ҳақида хато ўйлаётгани ҳақида айтди.

Аввалроқ Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни масхара қилган, бироқ президент Владимир Путинни шахсини танқид қилишдан тийилган эди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, унинг нотўғри хатти-ҳаракати тезкорли билан муваффақиятга эриша олмагани – Бахмут учун кураш 10 ойдан бери давом этаётгани – айбни ўзидан соқит қилиб, ўзини оқлаш ва дезинформация тарқатиш учун уринишга ўхшайди.

Мудофаа вазирлигида олиб борилган изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, Пригожин ва унинг одамлари Бахмутнинг 95 фоизини назорат остига олишганини айтишган эди. Мудофаа вазирлигининг баъзи мунтазам аскарлари яқин атрофдаги ўз позицияларини ташлаб кетишган ва Вагнернинг қаноти вақтинча ҳимоясиз қолган. Унинг айтишича, бу муаммони у ҳал қилиши керак бўлган.

“Муаммо аскарларда эмас. Муаммо уларни бошқарадиган ва уларга топшириқ берадиган одамларда. Балиқ бошидан чирийди”, – деди у тор фикрлаб берилган буйруқни назарда тутиб, уларни “жиноятчи” ва “хоин” деб атади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг