Пригожин мурдалар фонида Шойгу ва Герасимовни сўкиб ташлади

0
1240
Фото: скріншот

5 май, жума куни “Вагнер” ХҲК раҳбари Евгений Пригожин ўз жангариларининг ўнлаб жасадларини ётганини намойиш этиб, Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни ўқ-дорилар етишмаслиги туфайли сўкиниб лънатлаган видеони эълон қилди. Пригожинга тегишли эканлиги айтилаётган видеомурожаат унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Видеода Пригожин 4 май куни Украинадаги урушда ҳалок бўлгани айтилаётган “вагнерчиларни”нинг қаторлашиб ётган жасадларини кўрсатади.

Кейин у «70% лик ўқ-дорилар тақчиллиги» ҳақида бақириб гапиришни бошлайди ҳамда Герасимов ва Шойгуни сўкади ва уларни «вагнерчиларни» ўлимида айблайди.

«Сизлар, ҳайвонлар, қимматбаҳо клубларда ўтирибсизлар. Фарзандларингиз ҳаётдан лаззат олиш берилиб кетган, Ютубда видео суратга олиш билан банд. Сиз ўзингизни бу ҳаётнинг хўжайини деб ўйлайсиз ва уларнинг [жангариларнинг] ҳаётини тасарруф этишга ҳақли деб ўйлайсиз. Ўйлаб кўринг. Сиз ўйлайсизки, агар сизда снарядлар омборлари бўлса, унда сизни бунга ҳаққингиз бор. Элементар ҳисоб-китоблар мавжуд – агар сиз ўқ-дорилар нормасини берсангиз, улардан (ўликлар) беш баравар камроқ бўлади», – деб қичқиради Пригожин.

Видеонинг тагида: “2023-йил 4-майдаги “Вагнер” ҲХК йўқотишлари” деган имзо мавжуд.

Олдинроқ Пригожин “Вагнер” Бахмутни тарк этиши мумкинлигини айтганди, чунки уларда бир неча кунлик ўқ-дорилар қолган.

Эслатиб ўтамиз, Пригожин Россия расмийларини «СВО» деб аталмиш ҳарбий ҳаракатларини тугатишни эълон қилишга ва бор эътиборни Украинанинг босиб олинган ҳудудларида мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратишга чақирган эди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг