Ҳиндистон ва Покистон Кашмирдаги чегарада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олишди.

0
1444
Фото:(AP)

25 феврал куни Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари баҳсли ҳудуд ҳисобланувчи Кашмирдаги чегарада ўт очишни бас қилишга келишиб олишганини маълум қилишди. Ушбу ҳудудда сўнгги пайтларда ҳарбий ҳаракатлар сони кўпайиб, чегарада яшайдиган аҳоли ҳалок бўлаётган ва жароҳат олаётганди.

«Иккала мамлакат чегаралар бўйлаб ўзаро манфаатли ва барқарор тинчликка эришиш учун ўртадаги муаммоларни ҳал қилишга келишиб олдилар» дейилади қўшма баёнотда.

Ядро қуролига эга бўлган Покистон ва Ҳиндистон 2003 йилда Кашмирдаги чегара бўйича шартнома имзолагандилар. Аммо, сўнгги йилларда ушбу битим ўз кучини йўқотиб бормоқда.

“Биз чегарадаги зиддиятлар якун топишига умид қиламиз” дейди ўз номини ошкор қилишни истамаган ҳинд расмийси.

Кашмир бу икки қўшни мамлакат ўртасидаги энг катта келишмовчиликка сабаб бўлаётган масала ҳисобланади. Ҳиндистон ва Покистоннинг иккаласи ҳам Кашмирни тўлалигича ўзларига тегишли ҳудуд деб ҳисоблашади. Аммо, унинг бир қисмини Покистон назорат қилса, қолган қисмини Ҳиндистон бошқаради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг