“Бир буйракли миллат”:Қашшоқликдан азият чекаётган афғонлар ўзларининг тана аъзоларини сотишга мажбур бўлишмоқда

0
678
Фото:(AFP)

Фотиҳ Шоҳ ва унинг икки укаси икки йил олдин ўзларининг қарзларидан қутилишни хоҳлашди. Уларда икки йўл бор эди: жиноятга қўл уриш ёки буйракларни сотиш.

“Биз қарз берганларнинг дийдиёларидан безор бўлгандик” дейди 35 Шоҳ.

Шундан кейин уч ака-ука иш топиб, қарзларини тўлаш умидида Эронга ноқонуний йўллар билан боришди.

“Аммо, биз Эронга етиб келганимиздан кўп вақт ўтмай депортация қилиндик. Шунинг учун биз янада кўпроқ қарзга ботдик. Бизни чегарадан ўтказиб қўйган шахслардан ҳам қарздор бўлиб қолдик. Бу жуда даҳшатли тушга ўхшарди” дейди Шоҳ.

Охир-оқибат улар буйракларини сотишга қарор қилишди. Уч ака-ука ўзларининг буйракларини 4000 АҚШ долларидан пуллашди.

“Бошқа иложимиз йўқ эди. Энди қарз берувчиларнинг бизни хўрлаши ва ҳақорат қилишига чидаб тура олмасдик. Катта миқдордаги пулни қайтариш учун ё жиноят қилиш, ё буйрагимизни сотишимиз керак эди. Биз ўғрилик қилишдан кўра бир буйрак билан яшашни афзал кўрдик” дейди Фотиҳ Шоҳ.

Ушбу ака-укалар Афғонистондаги ўз буйрагини сотган ягона одамлар эмас. Яқинда берилган маълумотларга кўра, Эронга яқин ҳудудда жойлашган Ҳирот провинсиясида сўнгги беш йил ичида 1000 дан зиёд буйрак савдоси амалга оширилган.

«Ҳиротдаги Инжил туманидаги Се Шанба Бозор қишлоғида буйракларини сотган юзлаб одамлар яшайди», дейилади Tolo News хусусий телеканали хабарида.

Шунингдек, унда айтилишича, Ҳиротдаги иккита касалхонада эронлик шифокорлар ёрдамида трансплантация хизматимавжуд. Ўзларининг ҳаёт учун муҳим бўлган органларини сотишга мажбур бўлганлар орасида етти ёшга тўлган болалар ва нечта аёллар ҳам бор.

«Текширувчилар жамоаси касалхоналарга ташриф буюрганида, битта касалхонада 182 та буйрак трансплантация қилингани, бошқасида эса 18 шундай ҳолат юз бергани маълум бўлди” дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Дастагир Назари.

“Аммо биз буйрак савдоларининг сони, айниқса, Инжил туманида, ушбу шифохоналарга қараганда анча кўп эканлигини аниқладик ” дея қўшимча қилди Назари.

Бироқ, расмийлар донорлар ва беморлар ўртасида шифохоналарда савдо содир бўлганлигини кўрсатадиган ҳеч қандай ҳужжат топмадилар. Мутахассислар Ҳиротдаги «соғлиқни сақлаш мафиясини» вилоятдаги буйрак савдосида айблашмоқда.

Бироқ, Ҳирот аҳолиси ва қонун чиқарувчилар ҳукуматни одамларни иш билан таъминламаганликда ва уларни қашшоқликдан халос қилмаганликда айблашмоқда. Аҳолининг қашшоқлиги эса ноқонуний буйрак савдосининг кўпайишига олиб келди.

“Бу ердаги ҳукумат одамларга амалга ошмайдиган ваъда беришни яхши уддалайди.Ушбу ваъдалар буйрак савдосини тўхтата олмайди, чунки одамларда бошқа йўл йўқ” дейди Ҳиротнинг таниқли кишиларидан бири Рафиқ Шоҳир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг