Туркия ўз ҳудудидаги қочоқлар учун Eвропа Иттифоқидан кўпроқ маблағ ажратишини сўрамоқда

0
1807
Arabnews

Eвропа Иттифоқи Туркиядаги Суриялик қочқинларни молиялаштириш учун ажратилган 6 миллиард евродан кўпроқ маблағни бериши ва бу пулни етказишни тезлаштириши керак,  деди шанба куни Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили.

 

«Маблағлар оқимини тезлаштириш ва молиялаштириш миқдорини ошириш керак. Инқироз мавжуд экан,  биз биргаликда ишлашимиз керак.  6 миллиард eвро муаммони ҳал қилмайди” –деди Туркия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фарук Каймакчи.  Унинг айтишича,  қочқинларни қабул қилиш Туркияга жами 40 миллиард долларга тушади.

 

Ҳозирда Туркия ҳудудида 3.5 миллион атрофида Суриялик қочоқ мавжуд. Туркия бу қочоқларнинг  Eвропага киришини тўхтатишни ўз зиммасига олган. Бунинг эвазига Eвропа Иттифоқи улар учун маблағ ажратиши керак.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг