Жума куни дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга бўлган икки давлати-АҚШ ва Хитой ўзаро савдо битимининг «биринчи босқич»ини келишиб олишди. Шундан сўнг Хитой АҚШнинг баъзи товарларига 15-декабрдан бошлаб амал қилиши керак бўлган қўшимча тарифларни тўхтатди. Бу ҳақда якшанба куни АҚШ Давлат кенгашининг божхона комиссияси хабар берди.
Хитойнинг 15-декабрда кучга кириши мумкин бўлган тарифлари АҚШда ишлаб чиқарилган маккажўхори ва буғдойдан бошлаб транспорт воситалари ва уларнинг эхтиёт қисмларигача бўлган товарлар учун белгиланган эди.
Икки ҳукумат идоралари, шу жумладан Хитой молия вазирлиги веб-сайтларида чоп этилган баёнотда АҚШ товарларига нисбатан жорий қилинган бошқа тарифлар сақланиб қолади, дейилган. «Хитой тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида АҚШ билан ишлашга, бир-бирларининг асосий муаммоларини тўғри ҳал қилишга ва АҚШ-Хитой савдо-иқтисодий алоқаларининг барқарор ривожланишига ёрдам беришга умид қилади», дейилади Хитой молия вазирлиги веб-саҳифасида.