Мнучиннинг айтишича, Хитой билан савдо келишуви глобал иқтисодиётни ривожлантиради

0
1733
Reuters

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин,  Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги «биринчи босқич» да киритилган савдо битими глобал иқтисодий ўсиш учун жуда яхши эканини айтди.

Америка Қўшма Штатлари ва Хитой савдо урушини тўхтатишди ва «биринчи босқич» битимини эълон қилишди. Эндиликда, АҚШнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа нарсалар хитойликлар томонидан сотиб олинади ва бу савдо-сотиқни жонлантиради.

Янги битимнинг тўлиқ тафсилотлари ёки «биринчи босқич» ҳақидаги маълумотлар,  иккала томоннинг келишувидан сўнг пайдо бўлади.

«Январ ойида биринчи босқични  тўлиқ бажариш ниятидамиз. Ундан кейин биз «иккинчи босқич» га ўтамиз «, дейди Мнучин Қатарда бўлиб ўтган Доҳа форумида. «Eнг муҳим масала – бу» биринчи босқич «ни амалга оширишимиз шарт. Ва кейин биз «иккинчи босқич» бўйича музокараларни бошлаймиз».

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг