Исроил Ғазодан 360 ракета отилганини хабар қилмоқда

0
1506

Исроил мудофаа кучлари матбуот хизматининг хабар беришича, Ғазо секторидан Исроил ҳудудига отилган ракеталар сони 360 тага етди.

Исроил ҳарбийларига кўра, 12 ноябрь куни эрталабдан 13 ноябрь куни соат 17:30 гача 360 та ракета отилгани қайд этилган.

«Кеча эрталабдан бугунгача 17:30 гача Ғазо секторидан Исроил томон 360 га яқин ракета отилди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Фаластин ракеталарининг қарийб 60 фоизи саҳрога тушган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг