Қозоғистоннинг “Astana Motors” компанияси Ўзбекистода “Hyundai” ишлаб чиқаришни кўзламоқда

0
206
Фото:primeminister.kz

Қозоғистон бош вазири Жиззахда “Hyundai” автомобилларини ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилаётганини хабар қилди.

Айтилишича, Қозоғистоннинг “Astana Motors” компанияси Ўзбекистонда “Hyundai” автомобилларини ишлаб чиқаришга оид ҳолатларни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аскар Мамин икки мамлакат ўртасидаги III минтақалараро форумида маълум қилган.

Завод эркин иқтисодий зонаси яратилган Жиззахда жойлашиши кутилмоқда. У ерда аллақачон «Kia», «Renault», «LADA», «Volkswagen» ва «Škoda» автомобилларни йиғиш корхоналари ташкил этилган.

Уч йил илгари “Astana Motors” Ўзбекистонда “Hyundai” автомобилларини сотишни ташкил этишга келишиб олганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг