ЖССТ COVIDнинг янги штаммини Омикрон деб номлаб, уни «хавотирли вариант» деб эълон қилди

0
495
Фото:https:reuters.com

ЖССТ Жанубий Африкада аниқланган B.1.1.529 штаммини SARS-CoV-2 вирусининг «хавотирли варианти» деб таснифлади ва у вируснинг бошқа шаклларига қараганда тезроқ тарқалиши мумкинлигини қайд этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

ЖССТ баёнотига кўра, COVIDнинг янги варианти Омикрон (Omicron) деб номланди.

Янги вариантда кузатилган инфекция тарқалишининг нисбатан юқорироқ суръатлари унинг ўсишда устунликка эга бўлиши мумкинлигини кўрсатиши айтилмоқда.

Амалдаги ПЗР тестлари янги вариантни муваффақиятли аниқлаши таъкидланган.

ЖССТ маълумотига кўра, ҳозиргача вариантнинг қайд этилган ҳолатлари сони 100 тага етган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг