Меди-магнат Майкл Блумберг Пенсилвания, Мичиган ва Висконсин штатларида келгуси йилги сайловлар учун ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирмокда.
Шунингдек, у республикачилар партиясидан президент Дональд Трампга қарши рекламаларни молиялаштирмоқчи эканини билдирган.
2008 ва 2012 йилларда Демократлар партиясидан президент Барак Обамани қўллаб-қувватлаган Мичиган, Пенсилвания ва Висконсин штатлари сайловчилари 2016 йилги Президентлик сайловларда Трампнинг ғолиб бўлишидаги асосий омиллардан бири бўлган эди.
Шундай қилиб, Блумбернинг президентлик сайловлари пойгасида қатнашиши ҳамда Шимолий Каролина ва Теннеси шаҳарларида ўз ваколатхонасини очишга интилиши 2020 йилги сайловларда муҳим омилга айланиши мумкин.