Apple ўз сервисларининг ишида оммавий нуқсонлар хақида хабар берди

0
1683

Appleнинг баъзи хизматларидаги нуқсонлар сешанба куни қайд этилди, дея хабар беради ТАСС.

Компания тизимидаги «System Status» (“Тизимнинг холати”)  бўлимида чоп этилган маълумотларга кўра, iCloud булутли хизматининг баъзи таркибий қисмлари ва унга алоқадор иловалар, жумаладан «Back to My Mac», «Photos», «Find My Friends» ва «Mail Drop» сервислари ишларида муаммолар кузатилган.

«Фойдаланувчиларга одатдагидан пастроқ даражада  хизмат кўрсатилиши мумкин», – дея хабар беради корпорация.

Нуқсоннинг сабаблари ҳозирги вақтга қадар номаълум бўлиб  қолмоқда.

Аввалроқ, Apple ва Amazon  оммавий ахборот воситалари томонидан ёзилган, компютерларидаги зарарли унсурларни топмаганликлари ҳақида хабар берган эди.

Илгарироқ, Хитойлик хакерлар АҚШнинг энг катта компанияларининг серверлари учун жосус микросхемаларни ўрнатгани хақида манбалар хабар беришган эди..

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг