ОАВ: МРБ директори Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан аудио ёзувларни олишга ҳаракат қилмоқда

0
2028

Марказий разведка бошқармаси директори Жина Хаспел Саудия Арабистони Бош консулхонасида журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ  ёзиб олинган аудио материални олишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар беради Reuters.

Мавжуд маълумотларга қараганда, на АҚШ ҳукумати ва на Туркиянинг бошқа иттифоқчилари ҳали бу ёзувни кўрмаганлар.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни CNN телеканали Sabah газетасига таяниб хабар қилишича, Қошиқчи Бош консулхона биносига киришидан олдин Apple Watch  хизматининг  аудио ёзиб олиш функциясини ёқиб қўйган. Натижада сўроқ қилиш, қийнаш ва ўлдириш жараёни қайд этилди.

Washington Post газетаси журналисти Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулда Саудия Арабистони Бош консуллигига ташриф буюриб, ғойиб бўлган эди.

Сешанба куни оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистони Бош консули резиденцияси боғидаги қудуқда журналистнинг жасади топилгани ҳақида хабар беришди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг