“Таржумон”чиқарилганига 137 йил тўлди

0
2084
Фото: atr.ua

«Таржумон» – 1883-1918 йилларда Боқчасаройда чиқарилган ва аслида Россия империяси ҳукумурон бўлган  даврда туркийзабон аҳолининг матбуот органи бўлган газета.

Унинг асосчиси ва ношири Қрим-татар зиёлиси Исмоил Гаспринский эди. «Таржумон» 35 йил давомида нашр этилган Қрим татарларининг биринчи газетаси бўлган.

Унинг жами 2826 сони чиққан. Обуначилари 5000 тагача етган. “Таржумон”нинг муштарийлари Туркистонда ҳам кўпчиликни ташкил қилган.

Файл:Терджиман.jpg — Википедия

Газеты «Терджиман (Переводчик)» (1883-1918 ) Perevodchik 10. 04. 1883 №1.jpg

Қрим татар тилида даврий нашрлар яратишга уринишлар

1870 йилларда, Туркиядан қайтиб келиб, Боқчасарой шаҳар кенгаши ва шаҳар бошнинг овози билан сифатида И. Гаспринский ўз она тилида даврий нашрлар ташкил этишга уринишларни бошлайди, аммо унга амалдаги ҳукумрон ҳокимият рухсат бермайди.

Улардан биринчиси, қрим-татар тилидаги «Фойдали эрмаклар» («Файдалы эглендже») «Даврий варақа» бўлиши керак эди. 1879 йилда И. Гаспринский Ички ишлар вазири Л.С.Маковга унинг Бахчисаройда нашр этилишини сўраб мурожаат қилади.

“Фойдали эрмаклар”нинг мақсади маҳаллий мусулмонларни «ҳукумат фармойишлари билан таништириш ва уларга иложи борича рус саводхонлиги ва таълимининг фойдалари ва аҳамиятини тушунтириш» билан боғлиқ  материаллар берилиши ҳақида ариза берилади.

Газета дастури ҳуқуқий, маърифий, таълим ва адабий соҳаларини қамраб олган тўрт банддан шакллантирилган эди. Ички ишлар вазирлигининг  матбуот бўйича Бош бошқармаси И. Гаспринскийга рад жавобини беради.

1880 йил декабрда у иккинчи марта уриниб кўради ва Боқчасаройда «Қонун» маълумот-адабиёт ҳафталик варақасини нашр қилишга рухсат сўраб чиқади.

Шунингдек, бу дастур ҳуқуқий, адабий ва маълумот олиш йўанлишларини қамраб олади. Нашриётчи ва муҳаррири  сифатида яна И.Гаспринский ариза бериб чиқади.

1881 йил февралида яна бир рад жавоби олинади. Бу И.Гаспринскийни тўхтата олмайди: икки йиллик вақти илтимосномалар, асослар, амалдорлар билан ёзишмалар ва ҳамфикрларни қидиришга сарфланди.

 «Таржумон» газетасининг олам юзини кўриши

Файл:Типография газеты Терджиман.jpg — Википедия

1883 йил февралдаги И.Гаспринскийнинг саъй-ҳаракатлари муваффақият билан якунланади, шу йил «Таржумон» газетасини нашр этиш ҳуқуқи учун гувоҳнома тасдиқланади.

1883 йил 10 апрелда ҳафталик газетанинг биринчи сони нашр этилади.

У тўрт саҳифадан иборат бўлади. Саҳифаларнин ярми рус тилида, иккинчи ярми – Қрим татар тилида босилади. Икки тилда нашр этилган материаллар бир-бирини такрорлайди. Нашриётчи, муҳаррир, журналист – И.Гаспринскийнинг ўзи эди.

Кейинчалик бошқа муаллифлар ҳам жалб этила бошланади. “Таржумон” саҳифаларида бевосита обуна бўлиш шартлари ва мақола эълон қилиш қоидалари кўрсатиб борилади. Муҳаррир ҳамкорлик таклифи билан кенг жамоатчиликка мурожаат қилади. Газетанинг биринчи сони чиқарилиши билан кўплаб табрик хатлари келади.

Газетанинг шиори «Тилда, фикрда ва ишда бирдамлик”  чақириғи эди.

И. Гаспринский таҳририят номидан ўз мурожаатида шундай деб ёзади:

“Оллоҳ номи билан ишга киришиб, биз, ҳақиқат ва маърифатга хизмат қилиш учун қалам оламиз. «Таржумон» ўз мақсадига қанчалар эришади-  уни муҳокама қилиш олдинда ва биз (бунга) ҳакамлик қилолмасмиз”

Исмоил Гаспринскийнинг яна бир шиорида:

“Газета, авваламбор ҳақиқат ва маърифатга хизмат қилади. Ҳақиқат билан у ёлғон, асоссиз қарашлар ва фикрларни йўқ қилади. Маърифат билан, у аҳолининг кўзини очади”, дейди маърифатчи.

Ҳозирги кунда тарихчилар учун “Таржумон”да ёзилганлар XIX—XX аср охирларида Қрим татарлар жамияти ва бошқа туркий халқлар ҳаётининг барча жиҳатлари тўғрисидаги қимматли маълумот манбаи ҳисобланади. Шунингдек, унда ўша пайтдаги Россия империяси ҳудудида пантуркизм деб аталган ғояларнинг ривожланиши акс эттирилади. Ушбу материаллар асосида тарихий тадқиқотлар нашр этилган, бир нечта докторлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг