Фаластин президенти Исроил билан битимларни бекор қилишга чақирмоқда

0
1578
Манба: АҒР

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Исроил томонидан шарқий Қуддусдаги ўнлаб Фаластин уйларини вайрон қилишини «этник тозалаш» деб атади ва у Исроил билан барча келишувларни тугатиш учун чоралар кўришини айтди. Бу хақда Arab News хабар бермоқда

Аббос пайшанба куни Рамаллаҳда Фаластин озодлик ҳаракати раҳбарларининг учрашувидан кейин бу хақда баёнот берди. Президент Исроил билан имзоланган барча битимларни бекор қилиш учун бир қўмита тузишини айтди.

Аббос Президент Дональд Трампнинг Исроил ва Фаластинликлар ўртасидаги «Аср келишуви»га норозилигини яна бир бор таъкидлади. «Фаластин ва Қуддус сотилмайди ёки савдолашилмайди”, -деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг