Душанба куни Софияда Евро-2020 саралаши доирасида Болгария-Англия учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин пайтида мухлислар Англиялик қора танли футболчиларни мазах қилишган. Бунинг натижасида ўйин бир қанча муддат тўхтатилган.
Болгария терма жамоаси бош мураббийи Красимир Балаков ушбу ҳолат учун Англиялик футболчилардан кечирим сўради. «Мен ирқчиликни инсоний муносабатларга зид бўлган хатти-ҳаракатлар сифатида кескин қоралайман ва рад этаман. Бу ўтмишдан келиб чиқадиган нотўғри қараш бўлиб, уни батамом йўқ қилиш керак. Агар шундай ҳақоратли сўзлар бўлган бўлса, мен миллий терма жамоанинг мураббийи сифатида инглиз футболчиларидан ва барча хафа бўлганлардан узр сўрайман», дейди Балаков.
Ушбу ҳолат юзасидан Болгария футбол иттифоқи президенти Борислав Михайлов сешанба куни истеъфога чиқарилди. Шунингдек, УЕФА Болгарияга нисбатан интизомий иш очган.
Теглар: