Адлия вазирлиги коррупцияга қарши иншолар танловини эълон қилади ва энг яхши иншо муаллифини Samsung galaxy S9 смартфони билан тақдирлайди

0
4122

Адлия вазирлиги 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли умуммиллий иншолар танловини ташкил этди- дейилади Адлия вазирлигининг расмий веб саҳифасида.

 “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида ўтказилаётган ушбу танловда ўрта умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ва олий ўқув юртлари талабалари иштирок этиши мумкин.
Танлов 1 октябрдан 1 декабргача уч босқичда ўтказилади.
Бир қатор халқаро ташкилотлар ҳомийлигида ўтадиган иншолар танловининг ҳар бир йўналиш бўйича ғолибларига Sаmsung S9 смартфони берилади.
Уч босқичда, гуруҳлар бўйича ўтадиган танловнинг ҳар бир босқичи учун алоҳида мавзу берилади. Биринчи ва иккинчи босқичда (туман ва вилоят босқичларида) иншолар ҳудудий адлия органлари ҳамда ҳамкор вазирликларнинг ҳудудий ташкилотлари томонидан тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.
Учинчи – республика босқичига етиб келган иштирокчиларнинг иншолари махсус порталга қабул қилинади ва ўша ерда баҳоланади. Баҳолаш жараёни шаффоф ва адолатли бўлиши учун омманинг кўз ўнгида онлайн тарзда кечади.
Танлов ғолиблари Конституция куни ҳамда Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида эълон қилинади.
Иншо мавзулари “Huquqiy axborot”телеграм каналида эълон қилинади.
Батафсил маълумот ва танлов шартлари билан www.adliya.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Танлов материаллари targibot@minjust.gov.uz электрон почта манзилига ёки Адлия вазирлигига (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчаси 5-уй) юборилиши лозим

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг