Ёшлар ва экстремизм: ким айбдор ва нима қилмоқ керак?

0
2525
Фото: ptzgovorit.ru

Ёшларни экстремистлар таъсиридан ҳимоя қилиш йўлларидан бири – ижтимоий юксалишларни тасаввур қилишдир. Ёшлар жамият манфаати учун меҳнат қилинса, юз баробар мукофот қайтишини кўришлари керак. Ана шундай фикрнинг сингдирилиши оммавий тадбирларга қараганда самаралироқ бўлади.

Каспийбўйи минтақаси ёшларининг онгига «Экстремизм» ва «радикализм» тушунчаларини етказишга бағишланган халқаро тадқиқот хулосалари ана шундай. Тадқиқот «Руссиа Тодай» халқаро ахборот агентлигининг сайтида тақдим этилди.

Ёшлар учун радикализмининг хавфи

2018 йилнинг августида Каспийнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенция имзоланди. Унда Каспийбўйи минтақасининг беш мамлакати учун хавфсизликни таъминлаш устивор масала эканлиги таъкидланди. Ижтимоий барқарорлик кенг маънода хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омилидир. Ушбу йўналишда самарали ишлаш учун радикал кайфиятларни ўз вақтида аниқлаш ва бу кайфиятнинг тарқалиши олдини олиш зарур.

Экстремизмга қарши ижтимоий гуруҳларнинг энг заифи ёшлар гуруҳидир.

Ёшлар муҳитида экстремизм онгнинг бузилиши, бузғунчи мафкурага, ноанъанавий диний ақидаларга берилиш, радикал ҳаракатлар ва гуруҳлар фаолиятида иштирок этишда, ўз эътиқодлари билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларда намоён бўлади.

Ёшларда радикализм ва экстремизм муаммосининг ҳавфлилиги нафақат жамият орасида мувозанатнинг издан чиқиши, балки бу бошқа иллатларни – қотиллик, оммавий тартибсизликлар ва терроризм каби жиддий жиноятларга олиб келади. Бундай ҳолатда Каспий минтақаси давлатлари ёшлари ўртасида экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш бўйича илмий-таҳлилий ёрдам айниқса муҳим аҳамиятга эга.

Турли мамлакатларда қарашлар турличами?

Тадқиқот муаллифлари ёшлар экстремизм ва радикализм ҳақида Каспий денгизи мамлакатларидаги талабаларнинг тушунчаларини, уларнинг шаклланишини асосий сабаблари, тарқалиш кўламини ва унинг олдини олиш усулларини аниқлашни мақсад қилган.

Тадқиқотда Боку, Актау, Атирау ва Астрахан шаҳарларидан 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 250 нафар талаба иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Каспий денгизи мамлакатлари ёшлари кўпинча «радикализм» ва «экстремизм» битта нарса деб тушунадилар.

Бироқ, чуқурроқ ўрганиш натижасида турли мамлакатлар вакилларининг бу борадаги қарашларида фарқлар кўзга ташланди. Астрахандаги респондентларнинг 36 фоизи учун экстремизм -радикализм сиёсий кураш шакли бўлиб, бу тушунчалар моҳияти алмаштириб юбориляпти.

Атирау шаҳрида олиб борилган сўровда кўрсатилишича, диний эътиқод даражаси кўпинча ижтимоий аҳамиятга эга ҳаракатлар билан боғлиқ.

Динга кучлироқ эътиқод қўйган ёшлар, улар қайси динга мансублигидан қатъи назар, агар танишларининг экстремистик ҳолатини сезиб қоладиган бўлсалар, кўпинча бунинг олдини олиш учун чора кўрадилар.

Сўралганларнинг 81 фоизга яқини танишларининг хавотирли хулқ-атворини билганларида бу ҳақда ҳукуматга хабар беришлари ёки ўша дўстининг ота-онаси билан суҳбатлашиши мумкинлиги ҳақида айтишган.

Экспертлар, кўплаб ёшлар экстремистларнинг таъсири тушган яқинларига ёрдам беришга тайёр эканликларига кузатишди.

Шунга қарамасдан, ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатларга қарши кураш тадбирларида қатнашганларини билдирганларнинг улуши бутун Каспий минтақасида 15 фоиздан ошмаслигини таъкидлаш лозим. Шундай қилиб, бундай ёрдамнинг самараси жуда оз. Оддий талабанинг аргументлари профессионал жалб қилувчилар берадиган ваъдаларга бас кела олмайди.

Узоқ иш олиб боришга тўғри келади

Тадқиқотга кўра, экстремизмга қарши кураш тадбирлари самарали механизм ҳисобланади. Муаллифлар экстремизм муаммоси жамиятда, минтақада ва таълим муассасаларида кенг муҳокама қилиниши кераклигини таъкидлайдилар.

Ёшларнинг бўш вақтини ташкил этиш таҳдидларга қарши жавоб бўлиши мумкин.

Спорт, таълим, ўлкашунослик тўгаракларида талабаларнинг иштироки экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолишга муқобил машғулотлар бўлади ва жамиятнинг жисмоний ва маданий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадқиқотчилар учун муҳим бўлган нарса, бу йўналишда узоқ муддат ишлашнинг зарурлигини англатишдир. Бу масалада ёшлар ўртасида экстремизм ва радикализм ғоялари тарқалишига қарши курашиш учун стратегия зарур. Фақат қадриятлар ва эътиқодларни эмас, балки жаҳон аҳолисининг умумий ҳолатини ҳам аниқлайдиган, ҳудудларнинг архетипал маросимларини ва афсоналарини ўрганиш бўйича махсус ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш керак.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар этник қўрқув хариталарини тузиш масаласига эътибор қаратдилар. Улар экстремистлар руҳий мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилаётган ҳолатга йўл топишга ёрдам беради.

Ўзликни топишга ёрдам беринг

Бошқа томондан, тадқиқот муаллифлари минтақа жамоалари учун муҳим стратегик вазифа – ёшларга ўзлигини танитишга ёрдам беришдир. Келажак ҳақидаги аниқ тушунчанинг етишмаслиги уларни экстремистлар қўлига топшириши мумкин.

Экспертларнинг баҳосига кўра, бугунги кунда ёшлар учун мумкин бўлган ижтимоий кўтарилишни кўриш бугунги кунда тўлақонли ва келажаги порлоқ жамиятни ривожлантириш учун мажбурий талаб ҳисобланади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, экстремизмга қарши кураш чоралари кўплаб ўтказилаётган бўлса-да, доим ҳам самарали бўлмаяпти.

Экстремизмга кириб қолганларга профессионал ёрдам керак. Экспертлар уюшмаларининг вазифаси минтақаларда бундай гуруҳларнинг пайдо бўлишининг олдини олишдир. Радикал ақидапарастлик ғояларининг илдиз отмаслиги учун айни пайтда экстремизмга қарши кураш объекти – бу жамиятнинг ўзидир. Фақат жамият аъзоларининг ўзиларгина қарор қилиши, курашиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг