Ўзбекистонда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби аниқлаштирилди

0
1709

Адлия вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низом” давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этиш ўринлики, шу кунга қадар диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун Дин ишлари бўйича қўмита томонидан розилик бериш тартиби мавжуд эмас эди. Бу эса турли тушунмовчиликни келтириб чиқариб, янги диний ташкилотни ташкил қилувчиларнинг норозилигига сабаб бўлаётган эди. Мазкур тартибнинг жорий этилиши амалиётдаги муаммоларни бартараф этишга ҳамда мамлакатимизда диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлаш йўлида қўйилган навбатдаги қадам бўлди. 

Адлия вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, Низомга кўра, янги диний ташкилотларни очишни хоҳловчилар эндиликда қўмитага ташкилотни очишга розлик олиш учун Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишлари мумкин. Ҳужжатлар топширилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича розилик берилади ёҳуд розилик бериш рад этилади.

Низомнинг қабул қилиниши Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда диний ташкилотларни эркин фаолият юритишлари йўлида олиб бораётган саъй –ҳаракатларининг яққол намунаси бўлди.

Муаттар Рўзибоева, Ўз

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг