Илон Маск: «Starlink сунъий йўлдош Интернет сигналини кутиш вақти 20 мс дан ошмайди»

0
1931
Фото: building-tech.org

Илон Маскнинг таъкидлашича, Starlink сунъий йўлдошининг Интернет сигналини кутиш вақти 20 мс дан ошмайди, аммо бу компанияни кенг полосали симли алоқа билан рақобатчи қилолмайди.

«Бу жуда яхши хизмат бўлади, чунки сигнал кечикиши жуда паст бўлади», деди SpaceX раҳбари. «Бизнинг мақсадимиз- 20 мс дан кам кечикишдир, хуллас, турнирлар даражасида тезкор реакция талаб этадиган видеоўйинларни ўйнаш мумкин»

Компания биринчи марта сунъий йўлдош режалари ҳақида гапирганда, у тахминан 25-35 мс ҳақида гапирган эди. Аммо 2019 йилдан бошлаб Маск 20 мс дан кам кечиктиришни ваъда қила бошлади, бу эртами-кечми яна пасаяди – яъни, 10 мсгача.

Маскнинг сўзларига кўра, Starlink – унинг ечими ҳамма учун эмас, қишлоқ жойларда компаниянинг кўплаб мижозлари бўлади, шунингдек баъзи йирик шаҳарларда ҳам. Аммо барча мегаполисларнинг аҳолиси сунъий йўлдош Интернети тўғри келмаслиги мумкин. Маскнинг сўзларига кўра, Starlink ҳозирда умуман алоқа бўлмаган ёки жуда заиф бўлган 3-4% сигнал қийин етиб борадиган мижозларга хизмат қилади.

“Мен аниқлик киритмоқчиман, Starlink телекоммуникация компаниялари учун катта хавф туғдирмайди. Таъкидлаб ўтай – бу ундай эмас, – деди Маск. «Аслида, бу уларга ёрдам беради, чунки Starlink телекоммуникация компанияларининг ер усти линиялари ва уяли алоқа миноралар орқали уланиши имкоиняти бўлмаган, сигнал жуда қийин етиб борадиган мижозларга хизмат кўрсатади.»

Аммо, барибир, Маск айёрлик қилмоқда ҳамда вақтдан ютиш учун алоқа операторларига тинч келажакни ваъда қилмоқда. Starlink тармоғини ишга тушриб юбориш учун миллиардлаб доллар сарфаланади. Турли сабабларга кўра, одатий алоқа каналлари етиб бормаган потенциал мижозларнинг 3-4 фоизи учун ўн минглаб сунъий йўлдошлар тармоғини яратиш мантиққа тўғри келмайди. Маск, шубҳасиз оммага хизмат кўрсатадиган тармоқ қураётгани аниқ. Чунки, шундагина харажатлар қопланади.

Маск, сунъий йўлдош сигналини қабул қилиш учун ер усти ускуналари жуда оддий бўлишига ваъда берди. Терминални фақат осмонга йўналтириш керак бўлалди ва ҳеч қандай мураккаб манипуляцияларга ходат қолмайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг