Туркия Patriot ракеталарини Россиянинг С-400 ўрнига сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея ёзади Независимая Газета.
Anadolu агентлиги хабарига кўра, «Туркия ҳукумати ҳозирги пайтда Пентагонга АҚШ Конгрессидан Patriot таъминотини таъминлаш ваколатини беришни” бу йил декабрь ойида талаб қилишини кутмоқда.
Пентагон шунингдек, Туркияга бериладиган тизимларга хизмат кўрсатишга ваколатли бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрида Туркия ва Россия Федерацияси С-400 сотиб олиш учун Анқарада кредит шартномасини имзолаган. Мазкур битимнинг қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этганди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон берган хабарларга қараганда, бу миқдорнинг деярли ярми тўланган.
Қўшма Штатлар C-400ни Москвадан сотиб олган бўлса, Туркияга бешинчи авлод F -35 қирувчи самолётларини сотишдан воз кечиши мумкинлигини таъкидлаб, битимга қарши чиқган эди.