Ҳиндистон Олий Суди Кашмирда интернетнинг ўчириб қўйилиши билан боғлиқ вазиятни тафтиш қилишни буюрди

0
2728
manba: Al Jazeera

Жума куни Ҳиндистон Олий суди расмийларга Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмирда бир ҳафта ичида Интернетнинг ўчириб қўйилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиб чиқишни буюрди.

Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати 5 август куни Кашмирни мухторият ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этувчи мазкур минтақани ташқи дунё билан алоқасини узиб қўйди. Кашмирда комендатлик соати жорий этилган. Ўша санадан эътиборан Ҳимолай минтақаси интернетдан маҳрумлигича қолмоқда. Бу бутун дунёдаги энг узоқ кўрсатгич ҳисобланади.

Моди ҳукуматининг сўзларига кўра, алоқа чеклови турли зўравонликларнинг олдини олиш учун мақсадида амалга оширилган.

Олий Суднинг таъкидлашича, мазкур чеклов Ҳиндистон телекомуникация қонунларига зиддир. Шу боисдан Кашмир ҳокимияти мутасаддилари бу масалани зудлик билан ўрганиб чиқишлари лозим.

«Ҳукуматнинг ўзбошимчалик билан чиқарган қарорига асосланибгина одамларни эркин ҳаракатланиш, Интернет ва бошқа асосий ҳуқуқлардан тўсиб қўйиш асло мумкин эмас», дейилади Ҳиндистон Олий Суди баёнотида.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг